Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жаъфар Ирисметов: «Яхшибоев «Реал»га гол урди, энди у йўқолиб қолмаслиги керак»

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Спартак" клубининг собиқ ҳужумчиси, Тошкентнинг "Пахтакор" клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида "Шериф"нинг "Реал" устидан қозонган ўйини ҳақида фикр билдирди. Таъкидлаш жоизки, Жасур Яхшибоев голлардан бирига муаллифлик қилди.
 
— Яхшибоев вақтида сиз "Спартак" таркибида қилолмаган ишингизни қилди, яъни Чемпионлар лигасида гол урди. Сизнинг бу голга ҳиссиётингиз қандай бўлди?
— Мен ўзбек футболчисининг "Реал"га гол урганидан жуда хурсанд бўлдим, — деди Ирисметов Матч ТВ мухбири Александр Троитскийга берган интервьюсида. —  Мен Чемпионлар лигасида гол урганманми ёки йўқ, умуман бу ҳақида ўйламайман. Бугун биз "Пахтакор" оиласимиз, ҳаммамиз бир-биримизни табриклаймиз. Бу бизнинг умумий ғалабамиз. Бир вақтлар Яхшибоев "Пахтакор"да ўйнаган, лекин рақобат юқори бўлгани учун ижарага кетган. Мен ҳар доим унинг яхши футболчи эканлигини билардим ва у ўз ўйинини кўрсатишига амин эдим. Энди у тинчланиши ва яна шундай ишларни бажариши керак. У барқарор ўйнаши керак, Жасур Мадридда "Реал" дарвозасини ишғол қилиб, ғойиб бўлиб қолмаслиги муҳим.

— Нега Жасур Яхшибоев "Пахтакор" учун кераксиз бўлиб қолди?
— Ростини айтсам, ўзбек футболчилари орасида яхши вингерлар кўп эмас. Жасурнинг кундалик ҳаётида муаммолари бор эди. Унинг характери жуда оғир эди. У танқидни яхши қабул қилмайди. Эҳтимол, ҳозир у катта футболчи бўлиб хатоларини тўғирлагандир. У топ-клубларда ўйнаш имконига эга. "Шериф" — яхши жамоа.

— Яхшибоевни қўйиб юборганингиздан афсусланасизми?
— Нега афсусланиш керак. У "Пахтакор" таркибида яхши ўйнади. Лекин кўпроқ захирада қолди. Унга ўйин амалиёти керак эди. Европа футболи унинг ўсишига ёрдам берди. У учун ҳамма хурсанд.

— Жасурни Элдор Шомуродов билан солиштира оласизми?
— Ҳали эрта. Шомуродов "Ростов" сафида бир неча мавсум давомида камолотга етди. Унга юқори савияда ўйнаш анча осон. Яхшибоев ҳали ҳам ўз йўлида, гарчи футболчи учун 24 ёш ҳаётнинг асосий даври бўлса-да. У жуда истеъдодли йигит ва пулни эмас, балки Шомуродовнинг йўлини танлаган. Футболчиларимиз кўпинча Осиё чемпионатларига пул топиш учун боришади, масалан, БАА ёки Қатарга, улар Россия ёки Европага қараганда анча кўп тўлашади. Жасур "Пахтакор" га тегишли бўлган пайтида, Осиё клублари унга ақлдан оздирадиган даражада пул таклиф қилишган, лекин у ҳамма вақт рад этган.

Киритилди: 22:45, 29.09.2021.
Ўқилди: 5037 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.