Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Навбаҳор»да нима гаплар?

Баҳо:
+1 | -

Тошкентда машғулотлар олиб бораётган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби легионерлар лимитини тўлдирди. Бу ҳақда "Lochinlar.Uz" интернет навшри хабар тарқатмоқда.

"Легионерлар ҳақида гап кетганда мураббийлар 3+1 лимитидан тўлиқ фойдаланишни мақсад қилишган. Денис Романенко ҳамда Артурас Фоменколар икки ўринни банд этиб бўлишган. Бир ўрин учун эса Роман Гаркуша ҳамда украиналик ярим ҳимоячи кураш олиб боришмоқда. Шу икки футболчидан бири янги мавсумни "Навбаҳор"да бошлаши мумкин", деб ёзилади клуб мухлислар сайтида берилган хабарда.

Осиёлик футболчига ажратилган ўринни, кўп эҳтимол билан туркманистонлик Максим Белих банд этади. Демак, легионерлар масаласи деярли ҳал бўлиб қолди.

Манбада ёзилишича, Тошкент йиғини якунланаётган чоғда жамоа дастлабки талабномани ПФЛ га тақдим этади.

Жамоа бугунга белгиланган икки маҳал машғулотларни якунлади. Таркибда ҳозирча ўзгариш кузатилганича йўқ. Янги келганлар ҳам астойдил ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда.

Бугун жамоа ёшлари "Андижон" ёшлари билан назорат учрашувини ўтказишиб, 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Бир неча кун олдин эса ёшлар таркиби "Чуст-Пахтакор"га имкониятни бой берганди, 1:2.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 21:04, 24.02.2012.
Ўқилди: 10546 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик