«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейнга «Барселона» билан бир қаторда унинг собиқ клуби «Тоттенхэм» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда германиялик инсайдер Кристиан Фальк хабар бермоқда.
Кейннинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Бавария» раҳбарияти инглиз ҳужумчисига ишонишда давом этмоқда ва у билан келишувни 2029 йилгача узайтиришни режалаштирмоқда.
Англиялик 33 ёшли форвард «Бавария» сафида ўтказган 147 та ўйинида 146 та гол урган ва 33 та голли узатмага муаллифлик қилган.













