Бразилия Футбол Конфедерацияси (CБФ) раҳбари Рожерио Кабокло жинсий зўравонликда айбланиб, 21 ойга лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.
Манбага кўра, қарор 27 давлат федерацияси раҳбарларидан ташкил топган CБФ Бош ассамблеяси йиғилишида бир овоздан қабул қилинган. Улар 48 ёшли Кабоклонинг CБФ этика қўмитаси томонидан илгари таклиф қилинган 2023 йил мартигача тўхтатилишини маъқулладилар.
Кабокло шу йилнинг июнь ойида таъқибда айбланиб, ишдан тўхтатилган ва унинг ўрнига Эдналдо Родригес тайинланган.













