"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси елкасидаги жароҳатини даволаб сафга қайтишга яқин турибди.
"Қизил-иблислар"нинг англиялик футболчиси Маркус Рэшфорд машғулотларни бошлаш арафасида. Клуб бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг айтишича Маркус халқаро йиғинлардан сўнг тўлиқ сафга қайтади ва шифокорлардан майдонга тушиш учун рухсат олиши мумкин - дея хабар берган "The Sun".