Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ла лига президенти: «Барса» Агуэро ва Депай билан шартнома имзоламаганида Мессини сақлаб қолиши мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

Ла лига президенти Хавьер Тебас «Барселона» ёзда Мессини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлганини айтиб ўтди.

«Биз Жоан Лапортанинг уйида овқатландик ҳамда у "CVC" билан ҳамкорлик ҳақидаги шартнома имзо чекишга рози бўлди.

Бу уларга Месси билан шартнома имзолаш имконини берардими ёки йўқми, билмадим, аммо Лапорта кейин менга қўнғироқ қилиб: «Шартномани расмийлаштиришни тезлаштира оламизми? Йигит (Месси) асабийлаша бошлади», деди.

Мен эса унга: «Келишув ҳақида маълум бўлиши билан Флорентино Перес уни бекор қилишга уринади», дедим. Бунга жавобан Лапорта: «Йўқ, йўқ, у ўзига хос характерли инсон», деди. Бунинг ортида айнан Флорентино турганига шубҳам йўқ.

Биз келишувга эришгандик. Агар «Барса» "CVC" билан шартномага рози бўлса, пулнинг 15 фоизини ўйинчилар билан шартнома имзолашга сарфлаши мумкин эди. Ва, назаримда, улар Месси билан шартнома имзолашлари мумкин эди.

Лапорта жамоага Депай, Агуэрони таклиф қилди… Улар билан шартнома имзоланмаганида, Месси клубда қолиши мумкин эди», – деди Тебас.

Манба: sports.ru
Киритилди: 19:39, 05.10.2021.
Ўқилди: 3858 марта.
Фикрлар: 38 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.