«Милан» президенти, Паоло Скарони юлдуз дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг клубдан кетиши ҳақида гапирди. Ўтган ёзда дарвозабон эркин агент сифатида Франциянинг ПСЖ клубига ўтганди.
«Доннарумма тўғрисида қарор Малдини ва Газидис томонидан қабул қилинган. Биз унинг шартларини бажара олмадик, шунинг учун бу футболчи билан хайрлашишга мажбур бўлдик. Жанлуиджи қулайлик зонасини тарк этиб, дадил танлов қилди. Умид қиламанки, у трансфердан мамнун. Мен унга фақат муваффақият тилайман», - дея Football Italia раҳбарининг сўзларини келтиради.
22 ёшли дарвозабон июль ойининг ўрталарида ПСЖ га ўтди ва клуб билан 2026 йилгача узоқ муддатли шартнома имзолаганди,