Кириш Регистрация
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария
10/05 23:45 Фрозиноне - Интер
11/05 00:00 Ницца - Гавр
11/05 00:00 Брест - Реймс
11/05 00:00 Алавес - Жирона

Линекер: "Месси бор экан, футбол тарихидаги энг кучли футболчи ким деган савол мавжуд эмас"

Баҳо:
+ | -

Англиялик Гари Линекер Месси ва Роналду ҳақида фикр билдирди.

«Мен англияликман, лекин Марадона ва Мессини энг яхшилар деб биламан. Чунки улар бизга футбол билан боғлиқ жуда ажойиб лаҳзаларни тақдим этишган. Ҳа, бошқа буюк футболчилар ҳам бор: Роналдо, Роналду ва бошқалар. Лекин мен уларни кучли тўпурарлар сифатида биламан.

Лекин Диего ва Лео ўйин мобайнида фақат гол уриш, рақиб дарвозасини ишғол этиш билан шуғулланишмайди. Улар худди бошқа бир спорт тури билан шуғулланаётганга ўхшашади. Менга ўхшаган бошқа футболчилар улар амалга оширган ишларни бутун фаолиятимиз давомида ҳам қила олмаймиз.

Мен Криштиануни жуда яхши кўраман, у билан яхши алоқаларимиз бор. У ҳам футболдаги буюклардан бири. Лекин менинг фикримча, Месси бор экан, футбол тарихидаги энг кучли футболчи ким деган савол мавжуд эмас. Ўз навбатида, уларни солиштиришни ёқтирмайман, иккиси ҳам афсонавий футболчилар», дейди Линекер.

Киритилди: 12:15, 07.10.2021.
Ўқилди: 3865 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.