«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала сонидан жароҳат олган,у халқаро ўйинлар учун танаффусдан сўнг, майдонга қайтади. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Дибалани тикланиши режага мувофиқ давом этмоқда. У «Ювентус»га 17 октабр куни «Рома» га қарши ўйинда ёрдам бериши мумкин.
Жорий мавсумда Дибала барча турнирларда 6 та ўйин ўтказди. Аргентиналик футболчининг ҳисобида 3 та гол ва 2 та голли узатма бор.