Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Даврон Файзиев: «Насаф» билан ўйнаш катта тажриба»

Баҳо:
+ | -

«Насаф» – «Суғдиёна» учрашуви якунига етгач, жиззахликлар бош мураббийи Даврон Файзиев Voha.uz сайтига ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, янги бош мураббий жамоаси олдига қўйилган вазифа ва «Насаф»нинг ОЧЛда иштироки борасида ҳам гапириб ўтди.

«Бугунги учрашув анча қизиқарли ўтди. «Насаф» ўйин давомида тўлиқ устунликка эришди. Шогирдларим учун бу учрашув анча тажриба мактаби бўлди, десам янглишмаган бўламан. Бердиев шогирдлари учун ҳам бу баҳс 6 мартда бўлиб ўтадиган жиддий учрашув олдидан яхши тайёргарлик баҳси бўлди», дейди Файзиев ўйин ҳақида гапираркан.

«Мақсадимиз олий лигага жамоани қайтариш. Умуман жамоа ўйинини шакллантириб бориш, бугунги баҳс жамоага керакли натижаларни берди, деб ўйлайман. Сабаби қаерда хато ва камчиликларимиз борлигига шунақанги жиддий жамоаларга қарши баҳсларда билиб оламиз», дея янги мавсум режалари билан ўртоқлашди мураббий.

«Насаф» анча тажрибали жамоа саналади, Бу тажриба ОЧЛда ҳам қўл келиши шубҳасиз. Умид қиламанки, қаршиликлар ОЧЛда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишади. Мен «Насаф»га омад тилаб қоламан», дея сўзини якунлади Даврон Файзиев.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 22:46, 26.02.2012.
Ўқилди: 10426 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик