«Боруссия» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланднинг Nike компанияси билан шартномаси якунланмоқда. Тез орада футболчи бошқа футбол ускуналари ишлаб чиқарувчи - Puma билан шартнома имзолайди.
Британия матбуоти хабарига кўра, «Манчестер Сити» бу вазиятдан фойдаланмоқчи. Клуб уларнинг техник ҳамкори Ҳоланднинг «шаҳарликлар»га ўтишига ҳисса қўшишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрлингга асосий даъвогар - «Реал». Мадрид клубидан ташқари «ПСЖ» ҳам норвегияликка қизиқиш билдирган.