24-27 февраль кунлари Алексей Евстафеев мураббийлик қилаётган Ўзбекистон (U22) терма жамоаси Тошкентда йиғин олиб бориши ҳақида маълум қилгандик. Тўрт кунлик йиғин сўнггида – бугун терма жамоа футболчилари Тошкентда йиғин ўтказаётган Зарафшоннинг «Қизилқум» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди. Беллашув ЎФФ қошидаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтди.
Олий лига клубига қарши ўйинда ёш олимпиячилар икки бор ҳисобда олдинда боришларига қарамай, якунда ғалабани ушлаб қола олишмади – 2:2. Терма жамоа футболчиларидан Шаҳзод Нурматов ва Никита Свиридов ўзини кўрсатган бўлса, зарафшонликлар сафида Азамат Бобажонов ва Андрей Власичев ҳисоб тенглаштирувчи голларга муаллифлик қилишди. Қайд этиш жоиз, кеча Алексей Евстафеев ва Азамат Абдураимов мураббийлидаги жамоа Қозоғистоннинг «Қизилжар» клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил бўлиб ўтадиган қитъа чемпионати саралашида Ўзбекистон (U22) Иордания, Яман, Бангладеш ва Непалга қарши кураш олиб боради.
Ўзбекистон (U22) - «Қизилқум» 2:2
Голлар: Шаҳзод Нурматов, Никита Свиридов — Азамат Бобожонов, Андрей Власичев.
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Жавлон Гусейнов, Алишер Турдиев, Азамат Мамажонов, Шоҳрух Гадоев, Ғиёс Сулайманов, Сардор Соибов, Исроил Эргашев, Бобур Абдураҳмонов, Нозим Умуров, Шаҳзод Нурматов.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Евгений Кочнев, Никита Свиридов, Азим Аҳмедов, Азамат Исроилов, Бобур Аллохўжаев, Сардор Мирзаев, Дмитрий Кузин.