Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Акмал Раҳимов Англияда малака оширмоқда

Баҳо:
+ | -

ОФКнинг “Келажак” лойиҳаси бўйича 2009-2011 йиллар давомида таҳсил олган 6 нафар осиёлик ҳакам ҳозирги кунда Англияда малака оширишмоқда. Улар орасида ўзбекистонлик Акмал Раҳимов ҳам бор.

Бу ҳакамлар бир ҳафтадан бери Премьер-лига учун ҳакамларни тайёрлаб берадиган Professional Game Match Officials Limited ташкилотида таҳсил олишди ва якшанба куни “Ливерпуль” ва “Кардифф Сити” жамоалари ўртасидаги Англия кубоги финалини стадионда кузатишди.

Англияда қуйидаги ҳакамлар малака оширишмоқда: Хамис Муҳаммад ал-Марий (Қатар), Акмал Раҳимов (Ўзбекистон), Абдулраҳмон Иброҳим (Қатар), Муҳаммад Назмий Насриддин (Малайзия) Миками Шоичиро (Япония) ва Алекс Азкурра (Австралия).

Англиядаги ҳакамлик ва ўйинларнинг ташкил этилиши осиёлик ҳакамларга ёқмоқда.
“Бу ерда фантастик муҳит ҳукм сурмоқда ва биз инглиз футболига кириб бормоқдамиз”, — дейди Акмал Раҳимов.

Ҳакамлар чоршанба куни “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтадиган Англия ва Голландия ўртасидаги ўртоқлик ўйинини ҳам томоша қилишади. Кейинги 2 кунни эса улар Премьер-лига ҳакамларининг Варвик университетидаги машғулот базасида ўтказишади. У ерда ўйинларнинг таҳлили жараёни ва жисмоний машғулотларда иштирок этишади.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 08:59, 28.02.2012.
Ўқилди: 9862 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.