Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

ЕЧЛ. Мусобақа фаворитларидан бири - ПСЖ ёхуд Месси, Неймар, Мбаппе триосига эга бўлган клуб ҳақида

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси асосий фаворитларидан бири - ПСЖ клуби ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.

ПСЖ

УЕФА рейтинги (2020/21 якуни): 8

Қандай етиб келишди: Франция вице-чемпиони

Ўтган мавсум: ярим финал (мағлубият, умумий 1:4 "Манчестер Сити")

Еврокубоклардаги энг яхши иштирок: финалчи (2019/20)

Бош мураббий: Маурисио Почеттино

2019 йилда кутилмаганда «Тоттенхем» билан ЕЧЛ финалига қадар етиб борган мутахассис жорий йилнинг январь ойида Томас Тухелнинг ўрнига ПСЖ бошқарувига келди. Айтиш керак, Почеттино 20 йил олдин Париж клубида футболчи сифатида ҳам фаолият олиб борган. Қисқача қилиб айтганда, Марадонанинг жамоадоши Маурисио айни вақтда Мессидан ташқари яна бир қатор юқори даражали ҳамюртлари билан ишламоқда.

Асосий ўйинчи: Неймар

Париждаги бешинчи мавсумини ўтказаётган Неймар айни кучга тўлиқ бўлиб турибди. Бразилиялик Францияга келганидан бери деярли ҳар мавсум чемпионликни нишонламоқда ва ўтказган ўйинлари ва гол уриш кўрсаткичлари бўйича деярли тенг натижа қайд этмоқда. Шу пайтга қадар у ПСЖ сафида 123 ўйинда 88 гол ва 54 ассист муаллифига айланган. Шу натижа орқали ҳам унинг жамоага қанчалик самарали ўйинчи эканлигини билиб олиш мумкин. Жорий мавсумдан «Барселона»даги собиқ жамоадоши Лионел Месси билан яна бирлашгани, бу йил ҳам Франция клубининг чемпионлик учун имкониятларини ошириб юборди.

Ёзги энг катта хариди: Лионель Месси

Бу худди тушга ўхшайди, аммо 21 йил, 778 ўйин ва «Барселона» учун 672 голдан кейин афсонавий Месси қизил ва кўк рангдаги бошқа жамоанинг либосинин кийди. Эркин агент сифатида ПСЖга келиб қўшилган 34 ёшли аргентиналикдан даҳшатли ҳужум чизиғининг бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда. Неймар, Мбаппе, Ди Maрия... Шунчаки супер ҳужумкор таркиб!

Ўйинини кўриш керак: Жанлуижи Доннарумма

Евро-2020 мусобақасида Италия билан чемпион бўлган ҳамда Европа чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган дарвозабон ёзги трансферлар ойнасида ПСЖ билан шартнома имзолади. Италия терма жамоасининг биринчи рақамли посбони янги клубида асосий таркибдан ўрин олиши учун анчагина тер тўкишига тўғри келади.

Биласизми?

Ўтган мавсум чорак финалда ПСЖ «Бавария»ни мусобақадан чиқариб юборганди. Бу ЕЧЛ тарихида илк бор финалчи, амалдаги чемпионни плей-оффда чиқариб юборгани билан ёдда қолди. Эслатиб ўтамиз, 2019/20 йилги мавсум финалида мюнхенликлар Париж клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

А гуруҳида "Манчестер Сити", «Лейпциг» ва «Брюгге» билан битта квартетдан ўрин олган Франция гранди икки турдан кейин 4 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Илк турда Бельгия жамоаси билан 1:1 ўйнаган Почеттино шогирдлари, иккинчи турда АПЛ чемпионларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Учинчи турда жамоа Бундеслига вакилини қабул қилади.

Манба: uefa.com
Киритилди: 06:55, 15.10.2021.
Ўқилди: 3861 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.