Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Одил жуниор»нинг ғалабаси ўзбек футболидаги чиркин иллатлар бўлганини кўрсатдими?

Баҳо:
+ | -

90-йиллар охирида бошланиб, 2000-йиллар авжи нуқтасига етган футболимиздаги муваффақиятсизлар илдизи болалар футболидаги муаммолар эди. Таниш-билишчилик, иқтидорларнинг қадрланмаслиги... Давлат ҳисобидан молияланадиган футбол мактабларимиз, академияларимизни («Насаф», «Машъал» ФК академиялари бундан мустасно) ана шу чиркин иллатлар четлаб ўтмаган эди.

Икки ҳолатда бунга ўзим гувоҳи бўлганман. Биринчиси, ўзим футбол ўйнаган 90-йиллар. Иккинчиси, футбол билан шуғулланаётган 10 ёшли ўғлим билан боғлиқ воқеалар.

Бугун 14-ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги ниҳояси етди. Финалда "Одил жуниор" академияси ғолиб бўлди. Учинчи йилки, бу жамоа ғолибликни бермаяпти. Чунки, жамоанинг мақсади асл иқтидорларни топиш ва тарбиялаш. Эътибор беринг, аввал «байроқдор» бўлган академиялар, футбол мактаблари энди негадир сояда қолиб кетмоқда. Нега? Бунга юқорида ҚИСМАН жавоб бериб ўтдим.

Болалар футболига масъул кўп раҳбарлар, ўзини мураббий санайдиганлар, аслида, ўз ишини эплай олмаётгани бор ҳақиқат.

«Насаф», «Машъал» каби академиялар қаторидан "Одил Аҳмедов футбол академияси" ҳам ўрин олди. Жамоа раҳбарияти сиёсати ўзини оқлади, оқламоқда. Ўзбек футболи келажаги айнан шундай мутахассислар қўлида эканига ишонса бўлади.

Футболимиз фидоийси Одил Аҳмедовни, унинг жамоасини бу ютуқ билан табриклайман. Насиб қилса, бу академия тарбияланувчилари терма жамоамизда, кучли чемпионатларда ўйнашади.

Бахтиёр Абдуғафур.

Киритилди: 07:16, 15.10.2021.
Ўқилди: 12074 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8278]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5989]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2788]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2586]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2070]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1936]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1737]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1731]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1721]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик