Кириш Регистрация

Диёр Имомхўжаев «Odil junior» ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Odil junior" жамоаси нима сабабдан Ўзбекистон U-14 ва U-16 чемпионатларига таклиф этилгани энди барчага тушунарли бўлса керак.

Мактаб 2017 йилдан фаолиятини бошлади. Ўтган давр мобайнида қатор мусобақалар ташкил этилди ва селекция ишлари олиб борилди. Эътибор берилса, жамоа сафида турли вилоятлардан футболчилар жам бўлган ва улар натижа кўрсатишга эришди.

Бизга бу жиҳат Суперлига ва Про лиганинг айрим клубларига ўрнак ўрнида кўрсатиш учун ҳам керак эди. Айрим клублар 20 йиллар давомида давлатдан пул олди ва тузукроқ футбол мактабига асос солмади. Шунинг ўзиёқ кимнинг қайси йўлда экани, қандай ишлаётгани ва футболга қарашлари қандай эканини яққол кўрсатади.

Ўқувчиларимиз орасида фарзанд тарбия қилаётганлари етарлича. Улар ўзи кийинмайди, боласини кийинтиради. Ўз оғриқлари билан эмас, фарзандларининг саломатлиги билан яшайди. Ўзи яхши емаслиги мумкин, аммо топганини фарзандига едиришга ҳаракат қилади. Қийналиб бўлса-да, болаларини яхши жойда ўқитишга интилади, бирор молини сотиб ёки яқинидан қарз олиб бўлса-да, шартнома пулини тўлайди. Ҳар бир ёш тоифасидаги ҳар бир ёш футболчи ҳам ўша клубнинг боласидир. Ва сиз клубларнинг ўз болаларига эътибори ҳақида яхши биласиз. Фақат ўз жиғилдони ҳақида ўйлайдиганларга катта уят. Улар футболнинг энг жоҳил кишиларидир.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 15:03, 15.10.2021.
Ўқилди: 5044 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик