Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Бунёдкор" клуби бош директори U-14 бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

 

У турнирнинг бундай савияда ўтишини кутмаганлигини тан олди.

"Бунёдкор" жамоаси бош директори Улуғбек Мирзаев Тошкентда ўтказилган U-14 Ўзбекистон чемпионати ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистон U-14 чемпионати ташкилотчилиги бунчалик юқори савияда ўтишини кутмаган эдим. Ҳар бир учрашув энг яхши ўйинчисига берилган совғалар, ўша совринларнинг хилма-хиллиги, тақдирлаш маросими катта байрамдек ўтгани кўзни қувонтирди.

"Чиғатой"даги ҳар бир ўйин Youtube платформасида жонли эфирда ва шарҳловчи билан ўтгани катта ютуқ бўлганини таъкидлаш жоиз.

Марказлаштирилган ҳолда ўтган турнир клубимизнинг селекция ишлари учун ҳам қўл келди. Футболчиларни кўрдик, яқин келажакда ўз академиямизга таклиф қилишимиз мумкин.

"Бунёдкор U-14" жамоаси бош мураббийи академиямизнинг 2011-йилда туғилган футболчиларини ҳам шуғуллантиради. Турнир бошланишидан 1 кун олдин ушбу жамоа билан Москва шаҳридаги турнирдан қайтган эди.

"Бунёдкор" футбол клуби доим болалар футболига алоҳида эътибор билан қараган. Албатта, шу йўсинда давом этамиз",- деди Мирзаев

Манба: FC Bunyodkor
Киритилди: 06:45, 16.10.2021.
Ўқилди: 3046 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.