"Волга"нинг собиқ яримҳимоячиси грузиялик Гогита Гогуа клуб билан ўзи ўртасидаги воқеаларни шарҳлаб ўтди.
"Ушбу клубга ўтганимда шартномага биноан менга маълум миқдорда кўтарма пуллари беришди. Бошида ҳаммаси яхши кетаётган эди, аммо кейин мени ва яна икки грузиялик Ходжава ва Салуквадзеларни ўринбосарлар сафига ўтказиб қўйишди. Ярим йил давомида маошларимизн олмадик.
Орада УЕФА ёрдамида суд орқали маошларимизни ундирдик, керакли пулларни ўтказиб беришди, аммо дарров менинг банк карточкасидаги ҳисоб рақамим блокланди. Ҳисоб рақамимдаги пулларни нақдга айлантиришнинг иложи бўлмай қолди.
Энди мен олган пулларимни қаерга сарфлаганим тўғрисида маълумот беришим керак экан. Нега?! Бу адолатданми? Бу қанақа клуб бўлди?! Мен 7 йил Россияда яшадим, бунга ўхшаш воқеага энди учрадим.
Мени у ерда футболчи сифатида хўрладилар ва топтадилар", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради "Спорт -Экспресс".
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Волга" клуби футболчиларга берилган кўтарма пулларни қайтаришларини талаб қилиб судга берганди.