Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Лопетеги: "Етарлича вазиятлар бўлди, бироқ жарима майдончасида аниқлик борасида сусткашликка йўл қўйдик" (матбуот анжумани)

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич учинчи тур доирасида Франциянинг «Лилль» клуби Испаниянинг «Севилья» жамоасини қабул қилди ва 0:0 ҳисобдаги дуранг натижани қайд этди.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган «Севилья» вингери Лукас Окампос ўз фикрлари билан бўлишди.

"Бугун қилган ишларимиздан ғалаба қозонишимиз керак эди, лекин буни бажара олмадик. Бир очко ҳам ёмон эмас, лекин биз бундан ортиғига муносиб эдик. Улар мудофаада зич туриб олишди ва яхши ҳимояланишди. Аммо, гарчи вазиятларни якунлай олмаган бўлсакда, кўплаб имкониятлар яратдик".

«Севилья» бош мураббийи Хулен Лопетеги: "Биринчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатдик, гол уришимиз мумкин бўлган кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Тўпни йўқотганимизда уларда шундай вазият бўлди ва бутун ўйин давомида бошқасини эслай олмайман. Олдинги чизиқда истеъдодли футболчилардан ташкил топган хавфли рақибга қарши жуда яхши ҳимояландик. Ўйлайманки, етарлича вазиятлар бўлди, бироқ жарима майдончасида аниқлик борасида сусткашликка йўл қўйдик.

Жамоа сифатида ўйнадик ва уларнинг истеъдодларини кўрсатиши учун имкониятларини пасайтиришни уддаладик. Гол уришимиз учун кўплаб танловларимиз бўлди, лекин балки бироз хотиржамликда оқсадик. Якунда гол ура олмадик ва кўплаб иқтидорлари бор жамоага қарши гол ура олмасангиз, имкониятни бой берасиз. Бу Чемпионлар Лигаси ва Франция чемпионатини ютган жамоа.

Биз яхши менталитет ва яхши ўйин намойиш этган ҳолда, рақибларнинг имкониятларини чеклаб, аниқроқ ҳаракат қила олишимиз керак. Бу гуруҳнинг сўнгги ўйинигача амал қилади. Бу гуруҳда кучлар тенг. Кейинги босқичга чиқиш учун неча очко керак бўлишини билмайман - фаолиятим давомида 7 очко билан ҳам плей-оффга чиққанман, лекин 11 очко ҳам етарли бўлмаган пайтлар ҳа, бўлган.

Бизда муаммолар мавжуд. Бу миллий терма жамоалар ўйинида ва ўйинлар, саёҳатлар тўпланиш билан содир бўлади. Карим Рекик ва Маркос Акуняни йўқотдик. Уларда муаммолар бор. Кунде Франция таркибида Испанияга қарши ўйинда олган жароҳатидан тикланиб улгургани йўқ".

«Лилль» сардори Жозе Фонте: "Ҳимояда мустаҳкам ҳаракат қилдик, аммо вазиятлар яратишдаги техник аниқликда бироз оқсадик. Гол ура олмадик, лекин шундай кетишни сақлаб қоламиз. Учта ўйинимз қолди, плей-оффга чиқиш учун курашамиз. Уйда ўйнаганингизда, кўпроқ ҳаракат қиласиз, ғалаба қозониш учун гол уришни жуда ҳам истайсиз. Ўтган мавсумни қандай ўтказганимиз ҳақида ўйласак, бироз ачинамиз. Ўтган мавсумнинг кучи ва динамикасини топиш учун ишлашда давом этишимиз керак".

Манба: uefa.com
Киритилди: 11:09, 21.10.2021.
Ўқилди: 1538 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.