Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Артета ва Смит «Арсенал» - «Астон Вилла» учрашувидан кейин фикрлари билан бўлишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча АПЛ 9-турни «Арсенал» - "Астон Вилла" ўртасидаги учрашув бошлаб берди.

Ўйинда 3:1 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонишди. Мазкур ғалабадан кейин «Арсенал» 14 очко билан АПЛ жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди. Учраҳшувдан кейин лондонликлар устози Микел Артета жамоасини қўллаб-қувватлади ва ўз даражаларини кўрсатишганини айтиб ўтди.

"Шогирдларимнинг ўйин бошидан кўрсатган ўйинлари ва услубларини кўриб жуда ҳам роҳатландим.

Мен буни "Кристал Пелас"га қарши ўйиндан кейин кийим алмаштириш хонасида айтганман. Улар ўшанда баъзи юзага келган вазиятлардан қониқишмаган ва буни бажариш учун кўпроқ маҳорат ва сифатга эга эканликларини билишган.

Биз бу ҳақда гаплашдик, уларда ажойиб реакция кузатилди ва улар ёш баҳона бўлмаслигини билишади. Биз буни ўзгартира олмаймиз. Биз мусобақадаги энг ёш жамоамиз ба бошқа нарсаларни ўзгартиришимиз мумкин. Бошқа жиҳатларни яхшилаш имкониятига эгамиз ва ҳозир бу иш содир бўлди. Бугун шогирдларим ўзлари ўйнай оладиган даражани намойиш этишди ва ўйлайманки, мухлислар бугунги ўйиндан завқланишди".

"Астон Вилла" бош мураббийи Дин Смит ҳам ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимида худди мавсумнинг илк баҳси - «Уотфорд»га қарши кечган учрашув сингари жуда ёмон ҳаракат қилдик. Жамоам жисмонан тез-тез устунлик эришади, аммо бугун улар шу жиҳат бўйича устунлик қилишди. Буни қабул қилиш оғир ва буни биринчи таймдан кейин шогирларимга айтиб ўтдим. Иккинчи бўлимдаги ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим, аммо биринчи бўлимдагидан эмас. Бугун биз учун ҳақиқатан ҳам оғир ўйин бўлди".

«Эмирейтс» стадионидаги мағлубият "Астон Вилла" учун Премьер-Лигадаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди. Кейинги учрашувлар «Тоттенхем» ва «Вулверхемптон»га қарши ўтказилади.


Манба: premierleague.com
Киритилди: 08:37, 23.10.2021.
Ўқилди: 1857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2693]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2441]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2341]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1937]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1746]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1726]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1673]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1671]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1338]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1270]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик