36 ёшли Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Клубимга кўпрок эътибор қаратиш учун терма фаолиятимини якунлайманми? Йўқ, нега бу ҳақида ўйлашим керак? Менимча, бунинг ҳали вақти келмади.
Бу масалада одамлар нимани хоҳлаши муҳим эмас, мен хоҳлаган нарса муҳим. Қачонки югура олмай, дарвозага зарба беришга кучим етмай қолсагина бу ҳақида ўйлаб кўраман.. Лекин бу ишларнинг ҳаммасини ҳозирда бажара оламан. Шунинг учун давом этмоқчиман, менда ҳали ҳам мотивация етарли.
Мотивация - енг муҳими. Атрофдагиларга, оиламга, мухлисларимга ва ўзимга ижобий ҳис-туйғуларни бериб, ўз ишимни бажаришим керак. Мен шунчаки ўсишни хоҳлайман.
Менга футбол ўйнаш ёқади ва мен давом этаман", - деди Роналду "Sky Sports" нашрига берган интервьюсида.