Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

“Ньюкасл” “ПСЖ” ва “Манчестер Сити”нинг трансфер сиёсатидан ўрнак олиши керакми?

Баҳо:
+ | -

 

Октябрь ойи бошида футбол жамоатчилигини Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси томонидан “Ньюкасл” клубининг харид қилганлиги ҳақидаги хабар ҳайратга солди. "Ньюкасл" - Англиянинг энг машҳур клубларидан бири, яхши мухлислар базаси ва ривожланган инфратузилмасига эга жамоадир. Шу тариқа “қарғалар” футбол оламидаги энг бой клубга айланишди.

Энди эса, жаҳон оммавий ахборот воситаларида "Ньюкасл"нинг янги трансферлари ҳақидаги хабарлар пайдо бўла бошлади. Миш-мишларга кўра, клуб раҳбарияти Вернер, Коутиньо ва Бэйл каби кўплаб юлдуз футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.

Биз араб шайхлари сотиб олган бошқа клублар - "Манчестер Сити" ва "ПСЖ"нинг илк трансферларини эслаб ўтамиз. Айтганча, "шаҳарликлар" 2008 йилда эгасини алмаштирган ва Франция пойтахти жамоаси 2011 йилда қатарликлар назоратига ўтган.

"ПСЖ" ва "Манчестер Сити" мисолларидан фойдаланиб, биз "янги бой" қишки трансфер ойнасида кимни сотиб олиши мумкинлигини тахмин қилиб кўрамиз.

Ёш, аммо камчиликлари бор юлдуз

Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”)

Солиштирув: Робиньо (“Манчестер Сити”)

Робиньонинг "Манчестер Сити"га ўтиши 2008 йилги ёзги трансфер ойнасининг охирги кунида амалга ошган. "Шаҳарликлар" "Реал"га футболчи учун 34 миллион евро тўлашган - бу ўша пайтда клуб тарихидаги рекорд даражадаги трансфер бўлган. Робиньо топ чемпионатда ўзини кўрсатишга муваффақ бўлган иқтидорли ёш ярим ҳимоячи мақомида Англияга кўчиб ўтган. У янги “Манчестер Сити” рамзига айланиши керак эди. Дастлаб бразилиялик ўз ролини аъло даражада бажара олди. Дебют мавсумида у "шаҳарликлар" сафида барча турнирларда 41та ўйин ўтказиб, 16та гол урган. Аммо кейинчалик ҳаммаси тескарисига кетди. Англияда яшашга мослаша олмаган бразилиялик кейинчалик катта жанжалга ҳам аралашиб қолди. Футболчи бундай босимларга дош бера олмади ва 2010 йил ўз юртига қайтиб кетди.

 “Ньюкасл” “шаҳарликлар”нинг трансфер йўлидан бориб “галактикос” вингери Винисиусни харид қилиши мумкин. Винни яхши футболчи, лекин у АПЛ ўйинларида ўзини йўқотиб қўймаслиги муҳим. Бу ерда унга эркин ўйнаш учун имконият кам берилади ва у ўша имкониятдан тўлиқ фойдалана олиши керак. Айнан шу бразилияликда кузатиладиган ягона камчилик.

 Жаҳон даражасидаги юлдузлар сафига қўшилиши мумкин бўлган футболчи

Никлас Зюле (“Бавария”)

Солиштирув: Пабло Сабалета ("Манчестер Сити"), Жереми Менез ("ПСЖ")

 Бу тоифага юлдузлик чўққисига кўтарилмаган, аммо ўз клубида ишончли ўйин кўрсатаётган футболчиларни қўшишимиз мумкин. Бир вақтлар “шаҳарликлар” “Эспаньол”дан Пабло Сабалетани 9 миллион еврога харид қилган эди. Ўша пайтлар ҳимоячи испанияликлар сафидаги энг яхши футболчилардан бири эди. “Эспаньол” сафидаги сўнгги мавсумида Пабло 36 та учрашувда майдонга тушган.

Худди шунга ўхшаш яна бир трансфер бу – Жереми Менезнинг “Рома”дан “ПСЖ”га кўчиб ўтиши. Бу икки футболчи ҳам юлдузлар қаторида тилга олинмаган, лекин улар ўзининг ишончли ўйини билан кўпчиликнинг меҳрини қозона олган.

“Ньюкасл” шундай тоифадаги футболчи сифатида Зюлени кўриши мумкин. Немис ҳимоячисининг “қарғалар”га фойдали жиҳати кўп. Энг керакли томони шундаки, футболчи ҳимояда ишончли ўйнайди ва бу премьер-лигадаги хужумчиларни тўхтатиш учун жуда зарур.

Топ клубдан бўлмаган юлдуз

Рафа Силва (“Бенфика”)

Солиштирув: Пасторе (“ПСЖ”)

"Ньюкасл" "Бенфика"нинг ўнг қанот ярим ҳимоячиси Рафа Силва трансферини ҳам диққат билан кўриб чиқиши керак. Португалиялик футболчи жуда ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Тўғри бу йигитни юлдуз дейишга эрта, у кўпроқ меҳнаткаш ролини ўйнайди, у майдонда 100 фоиз кучини ишлатади. Бир вақтлар ПСЖ худди шундай турдаги футболчини сотиб олган эди. Ўша пайтда парижликлар Пасторе учун 43 миллион евро сарфлашган.

Ишончли таянч ярим ҳимоячи

 Келвин Филлипс (“Лидс”)

Солиштирув: Тиагу Мотта ва Мусса Сиссоко(“ПСЖ”) Найжел Де Йонг (“Манчестер Сити”)

Жамоаларга яхши ҳимоячи ярим ҳимоячи топиш ҳар доим муҳим. Аслида ярим ҳимоячи жамоанинг мияси ва двигателидир. У ўйинни кузатиши, ҳимоячиларга ҳимояда ёрдам бериши ва ўз жамоаси ҳужумларининг векторини аниқлаши керак.

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” буни тушунишди. "Ҳокимият алмашганидан" сўнг дарҳол иккала клуб ҳам иқтидорли ярим ҳимоячини қидира бошлади. "Шаҳарликлар" танлови “Гамбург”нинг умидли ярим ҳимоячиси Найжел Де Йонг эди. Шайх Мансур голландиялик учун 18 миллион евро сарфлаган.

ПСЖ бирданига иккита ярим ҳимоячи - Тиаго Мотта ва Сиссоко билан шартнома имзолади. Биринчиси тезда ўйинини топиб олган бўлса, иккинчиси парижликлар базасида ўз ўрнини топа олмаган.

"Ньюкасл" ҳам яхши ярим ҳимоячи трансфери ҳақида ўйлаб кўриши керак. Идеал вариант – “Лидс Юнайтед” футболчиси Келвин Филлипс. 25 ёшли англиялик “Лидс”да ўзининг даражасини ва профессионал малакасини аллақачон исботлаб бўлган, энди кўтарилиш вақти келди.

Топ чемпионатдан бўлмаган юлдуз

Шарль де Кетеларе (“Брюгге”)

Солиштирув: Жо (“Манчестер Сити”)

2008 йилнинг ёзида "шаҳарликлар" ЦСКА ҳужумчиси Жо трансферини эълон қилишди. Трасфер муваффақиятсиз бўлиб чиқди. Олти ой ўтгач, 21 ёшли бразилиялик "Манчестер Сити" лагерини тарк этиб, Эвертонга кўчиб ўтди. Бундай холатда энг тажрибали скаутлар ҳам футболчини кучлироқ чемпионатда яхши ўйнаб кетишига кафолат бермайди.

“Ньюкасл" "Манчестер Сити” йўлини танлаши ва бир хил турдаги футболчи – ТОП чемпионатдан бўлмаган юлдуз билан шартнома имзолаши мумкин. Идеал номзод - "Брюгге"нинг 20 ёшли ҳужумчиси Шарль де Кетеларе. Бельгиялик футболчи Жо билан кўп таққосланади. Футболчининг устун тарафи шундаки, Де Кетеларенинг Британия футболига мослашиши шарт эмас, чунки Бельгия ва Англия ўйин интенсивлиги ва тўпни тарғиб қилиш услуби жиҳатидан жуда ўхшаш.

Ўз даражасида ўйин кўрсата олмаётган юлдуз

Коутиньо (“Барселона”)

Солиштирув: Уэйн Бридж (“Манчестер Сити”), Алекс (“ПСЖ”)

 «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» эгаси алмашганидан кейинги биринчи йилда жуда кўп трансферларни амалга оширган. Юқори даражадаги ва истиқболли номлардан ташқари, жамоалар юлдуз бўлмаган футболчилар билан шартнома имзолаганлар. Уэйн Бридж ва Алекс ҳеч қачон машҳур футболчилар бўлмаган. Аммо уларда яна бир яхши маҳорат бор эди - ўз ишини яхши бажариш қобилияти.

"Шаҳарликлар" лагерига ўтиш пайтида Бридж 28 ёшда, Алекс эса "ПСЖ" билан шартнома имзолаганида 29 ёшда эди. Иккала футболчи ҳам тезда кийиниш хонасида этакчига айланишди ва ёшларга ўрнак бўлишди. Улар янги жамоаларининг бошланғич муваффақиятига катта ҳисса қўшишди, шундан сўнг клубни тарк этишган.

"Ньюкасл"га бироз даражаси пасайган кучли футболчилар ҳам керак. Улардан бири "Барселона" ярим ҳимоячиси Коутиньодир. Бу трансфер ҳамма учун фойдали бўлади: "Барселона" иш ҳаққи билан бўлаётган муаммони бартараф этади, "Ньюкасл" ақлли футболчига эга бўлади ва Коутиньо яна бир ажойиб имконятни қўлга киритади.

Миржалол Пардабоев таржимаси.

Манба: www.isport.ua
Киритилди: 13:24, 23.10.2021.
Ўқилди: 2607 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.