ФИФА тартиб-интизом қўмитаси Испаниянинг "Сарагоса" клуби Донецкнинг "Шахтёр" клубида тўп сурган Франселино Матузалемнинг трансферида ҳеч қандай молиявий қонунбузилишлар қайд этилмаган деб топди.
2007 йилда футболчи "кончи"лар билан шартномаси бўлишига қарамай, жамоани тарк этган ва Испаниянинг "Срагоса" клубига бориб қўшилганди. 2010 йилга келиб ишни ўрганиб чиққан ФИФА тартиб интизом қўмитаси "Сарагоса"га 12 миллион евро миқдорида товон пулини донецкликлар ҳисоб рақамига ўтказиб бериш керак, деган қарорни чиқарганди.
Шундан кейин "Сарогоса" клуби банкротлик эълон қилиш мумкинлиги сабаб, ушбу қарор бекор қилинганди. ФИФА орадан яна вақт ўтгач, бу муаммони кўтармаслигини таъкидлаб ўтди ва масала ёпилганини қайд этди.