Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Луис Энрике Италия чемпионати 26-туридан ўрин олган «Лацио»га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, ушбу баҳс ҳар икки жамоа учун қанчалар муҳим эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Бу ҳақда «TMW» хабар бермоқда.
«Рома» – «Лацио» учрашуви 4 март, якшанба куни, Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Эслатиб ўтамиз, «А» Серия биринчи даврасидаги дастлабки баҳсда Эдуардо Рейя шогирдлари иродали ғалабани қўлга киритишганди.
«Рома»даги фаолиятимнинг илк кунлариданоқ ушбу баҳс иккала жамоа ва шаҳар учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушунгандим. Рим дербиси — алоҳида ўзига хос ўйин. Шубҳа йўқки, футболчилар ўзларини энг яхши томондан кўрсатишлари учун яхши стимул бўлиб хизмат қилади», деди «Рома» бош мураббийи Луис Энрике.
«Рома» Италия чемпионати 25-тур учрашувларидан сўнг 38 очко билан 6-ўринда бормоқда. «Лацио» ҳисобида эса 45 очко бор ва «бургутлар» 4-ўринни эгаллаб туришибди.