Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Хави 2020 йилдаёқ «Барселона» мураббийи бўлиши мумкин эди

Баҳо:
+ | -

«Райо Валекано»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Барса» Роналд Куманни истеъфога чиқарди ва узоқ вақтдан бери орзу қилган «Б» режасини фаоллаштирди. Жамоани энди Хави бошқариши айтилмоқда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, 41 ёшли испаниялик аллақачон «Барса»ни бошқаришга рози бўлган. Аммо ҳал қилиниши керак бўлган бир нечта муаммолар бор.

Биринчидан, Хавини «Ас-Садд» олдидаги мажбуриятлардан озод қилиш масаласини ҳал қилиш. Sport.es хабарига кўра, Хавининг «Ас-Садд»ни тарк этиши учун товон пули 1 миллион еврони ташкил қилади.

Иккинчидан, Каталония клуби Хавининг мураббийлар штаби ва азоларининг маоши борасида келишиб олиши керак. Ўша Sport.es хабарига кўра, Хави билан бирга «Аc-Садд»да ишлаган штаб аъзолари: Хавининг акаси Оскар, Серхио Аллегрининг ёрдамчиси ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Иван Торрес ҳам келади.

«Барса»нинг Хавига биринчи жиддий қизиқиши Хосеп Бартомеу даврида бошланган. 2020 йилнинг январида раҳбарият ниҳоят Эрнесто Валверденинг ишидан қониқишни тўхтатди ва «Барса» Хави билан музокараларни бошлади. 10 январь куни Каталония бош директори Оскар Грау ва спорт директори Эрик Абидал Доҳада 39 ёшли футболчи билан учрашиб, эҳтимолий тайинланиш масаласини муҳокама қилишди.

12 январь куни Хави «Барселона»ни бошқаришга тайёрлигини айтди, аммо музокаралар шу куни якунига этди.
Қандайдир сабаб музокаралар муваффақиятсизликка учради. Хави улар ҳақида қуйидагича фикр билдирди: «Мен Эрик Абидал ва Оскар Грау орқали «Барселона»дан таклиф олдим, лекин қабул қилмадим. Мураббийлик фаолиятим учун ҳали эрта, лекин барибир «Барселона» мураббийи бўлишни орзу қиламан».

Абидал ўзини «Барса» Хавига умуман қизиқмаётгандек кўрсатди. Франциялик футболчи: «Ҳеч қандай таклиф бўлмаган. Хавида бор бўлса кўрсатсин чунки мен кўрмаганман. Биринчи учрашувда у бизни тинглади, иккинчи учрашувда эса Хави ўз режаси ҳақида айтиб беришга мажбур бўлди», деган эди Абидал.

Катта эҳтимол билан, музокаралар муваффақиятсиз якунланишига Хавининг «Барселона»га 8 та шарт қўйгани сабаб бўлган. Улардан асосийлари: спорт бўлими устидан максимал назорат, ёшлар жамоалари ва академияларининг устидан назорат, клубда тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш. Хави ҳам мураббийлар штабида Оскарнинг акасини кўришни ва Пуйолни клубга қайтаришни хоҳлаган (гарчи қайси ролда эканлиги аниқ эмас). Қишда клуб Хавига бундай назоратни беришга тайёр эмас эди, аммо Лапорта бошчилигидаги янги раҳбарият имкон қадар афсонанинг илтимосларини бажаришга аҳд қилган кўринади.

Хави президентлик пойгасининг бир қисми эди, унинг рақиби Лапорта кампанияни унинг номидан қураётган эди.
Олти ойдан сўнг Хавининг тайинланиши мавзуси яна янгиланди. «Барселона» футболчилари 2020 йилнинг ёзида Хавини бош мураббий сифатида кўришни исташди ва жамоада унинг номзодини илгари суришди.

Хави Лапортанинг президентлик пойгасидаги рақиби Виктор Фонт учун биринчи танлов эди. 2020 йил декабрь ойи охирида у сайловда ғалаба қозонса, Хави «Барселона» бош менежери, Жорди Кройфф (Йохан Кройффнинг ўғли) эса спорт директори лавозимини эгаллашини эълон қилди.

Аммо Лапорта ва Хави ўртасидаги муносабатлар президентлик кампаниясидан сўнг совуқлашди (Catalunya Radio insider). Аммо октябрь ойи бошидаёқ «Барса» президенти афсона билан алоқада бўлган эди масалан, у нима учун Куманга иккинчи имконият бераётганини тушунтирди. Ўшанда Лапорта ва унинг атрофидагилар тўғри сабр-тоқат ва жароҳат олган футболчилар эрта қайтиши билан нидерландиялик футболчи «Барса»ни ривожлантириб, чемпионлик учун кураша олишига ишончи комил эди.

Хави Лапорта билан алоқада бўлганига қарамай, бош мураббий Куман ишдан бўшатилмагунича «Барса» билан музокара олиб бормаслигини таъкидлади, деб хабар беради Испаниянинг Мarcа нашри.

Хави амалдаги мураббий «орқасидан» олиб борилган музокараларни ҳурматсизлик деб ҳисоблади, шекилли, 2020 йилнинг қишида Хави билан яширин музокаралардан ниҳоятда ғазабланган Вальверде билан боғлиқ вазиятдан хулоса чиқарди.

Қизиғи шундаки, «Ас-Садд» май ойида Хави билан шартномаси узайтирилганда мураббий «Барселона»га бемалол кетиши мумкин бўлган бандни олиб ташлади. Аввалги келишувга кўра, «Барса» таклифи билан шартнома бир томонлама бекор қилиниши мумкин эди. Кўринишидан, қатарликлар «Барса» тез орада Хави ёрдамига муҳтож бўлишини тахмин қилишган ва 1 миллион евро товон пули белгилашган.

«Ас-Садд» 2020/21 йилги мавсумда Қатар чемпиони бўлди. Клуб Қатар чемпионатида кетма-кет 34 та ўйинда мағлуб бўлмади. Клуб рекорди аллақачон янгиланди ва лига рекордидан уларни 7 учрашув ажратиб турибди.

Хави ўз жамоасига фойда келтира оладими, бу жуда қизиқ.

Футболни севинг, «Барселона»ни севинг!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:30, 29.10.2021.
Ўқилди: 3629 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.