Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Сульшер «МЮ»даги муаммони қандай ҳал қилди?

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 11-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Тоттенхэм" клуби меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Қаҳрамон Асланов "қизил иблислар" ниманинг эвазига ғалаба қозонганини таҳлил қилди.

Сульшер биргина қарор билан "МЮ" таркибида мувозанатни тиклади ва бир нечта муаммони ечди.

Биринчидан, энг аввало, ҳимоячиларнинг индивидуал равишда яхши спорт формасида эмасликларини ёпишга уринмоқда. Ван Бисакканинг позицияни йўқотиши, Шоунинг ҳужумда қолиб кетиши, айнан учинчи ҳимоячи ҳисобига ёпиляпти. Аслида жамоа тактикаси ҳимоявийга ўтди, деб бўлмайди. Аксинча, ҳужумда Роналду-Кавани жуфтлиги (умумий ёши — 71) тушиши "МЮ" қарши ҳужумда эмас, позицион устунликда ўйнамоқчи эканини кўрсатади. Агар мақсад қарши ҳужум бўлганда, албатта, Кавани ўрнида Рэшфорд ёки Санчо бўларди. Ҳатто қарши ҳужум қилиш имкониятлари юзага келганда ҳам футболчилар темпни пасайтирганини айтиш мумкин.

Иккинчидан, билд-ап, яъни ҳимоядан ҳужумга чиқишда +1 футболчига эга бўлинди. Матич йўқлигида айни муддао, чунки Фред-Мактоминей-Линделоф-Магуайр тўртлигининг бирортаси ҳам босим остида кучли эмас. Вараннинг қўшилиши эса, ҳимоядан олдинга чиқишда сон жиҳатидан устунликни таъминлади.

Учинчидан, Фред-Мактоминей жуфтлиги нафақат ҳимояланиш, балки ҳужумга қўшилиш имкониятига эга бўлишди. Фреднинг кўп марта яримқанотдан ёриб киришга урингани, ҳатто бир вазиятда ҳам Фред, ҳам Мактоминей жарима майдонига бирга ёриб киришгани эътиборга арзирли вазият.

Гол ҳам аслида учинчи ҳимоячининг меваси. Айнан ҳимоядаги ишонч жамоага иккинчи темпда дадил ўйнаш имконини беради. Агар Магуайр атиги икки ҳимоячидан бири бўлганида, бу қадар олдинга ташланиб, тўпни эгаллаб олмас ва иккинчи темп ўрнига, ортга қараб югуришга мажбур бўларди.

Шунингдек, Харри Кейн линиялар орасига қайтиб, тўп қабул қилишини инобатга олсак, марказий ҳимоячилардан бири бундай вазиятларда у билан персонал ўйнаши мумкин.

Албатта, бу ечим учун Вараннинг жароҳатдан қайтиши зарур эдими ёки Байи билан ҳам ўйнаш мумкинмиди, билмадим.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 09:51, 31.10.2021.
Ўқилди: 17946 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик