Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Араблар таклиф қилаётган шартнома Винисиусни "Реал"ни тарк этишга мажбур қилиши мумкин

Баҳо:
+-1 | -

Мадриднинг "Реал" клуби мавсум охирида Винисиус билан шартномани узайтириш устида иш бошлайди.

AS нашри хабарига кўра, Мадрид клуби келаси ёзда бразилиялик футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Амалдаги келишув 2027 йилгача мўлжалланган.

Йилига 10 миллион евро атрофида маош оладиган вингер янги шартнома бўйича маоши Килиан Мбаппеникига тенг ёки унга яқин бўлишини истамоқда.

Қайд этилишича, Саудия чемпионати ҳамон 24 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда ва уни келаси ёзда сотиб олишга ҳаракат қилади. Улар Винисиусни "Ал-Аҳли"да кўрмоқчи – матбуотда саудияликлар 5 йилга ва 1 миллиард евродан ортиқ суммага шартнома тайёрлаб қўйгани ҳақида миш-мишлар тарқалди, бироқ улар ҳали тасдиқланмаган.

Ла Лиганинг жорий мавсумида бразилиялик футболчи 14 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:32, 28.12.2024.
Ўқилди: 6120 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик