Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Ньюкасл» ҳам бир кун келиб «Челси» сингари жамоага айлана оладими?

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 10 турида, «Ньюкасл» ўз майдонида амалдаги Европа чемпионлари бўлган «Челси»ни қабул қилди. Ушбу баҳс жамоа ва клуб мухлисларини орзулар оғушидан қайтишга ва реал аҳвол ҳақида жиддий қайғуришга мажбур этган. Ўйиннинг дастлабки бўлимида дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олган мезбонлар учун ҳаммаси иккинчи таймга «асраб қўйилган» эди. Якун эса мэзбонлар учун қайғули: 0:3.

«Ньюкасл» мухлислари ҳали ҳам дунёнинг энг бой клубини қўллаб-қувватлаётганига, бирпасда бой бўлиб қолганларига ишона олмаяпти. Аслини олганда, улар кутган воқеа содир бўлди. Ким ҳам бой бўлишни истамайди дейсиз. Аммо бу омил жамоани бирданига ўзгартириб қўйишга қодир эмас. Ҳамма нарсага вақт зарур.
Тарихга, 2003 йилга қайтиб кўрайлик. «Челси»ни Роман Абрамович сотиб олганида, жамоа мухлислари ҳозиргидек шон-шуҳрат ва қудратни тасаввур ҳам қилмагандир, балки. Бироқ, «Ньюкасл» жамоаси, рус олигархи бундан 18 йил илгари илк марта сармоя киритган жамоа ҳолати билан солиштирганда, анча мураккаб аҳволда турибди. Ҳа, бу клуб ҳозирда катта муаммолар гирдобида қолган. Реалликни эса тўғри қабул қилиш лозим. Жамоанинг асосий таркиби жуда ночор аҳволда! Бу эса натижаларда акс этмоқда. 10 турдан кейин «Ньюкасл» АПЛда ҳали ғалаба қозона олмаган иккита жамоанинг биттаси бўлиб турибди. Аммо 18 йил аввалги «Челси»нинг ўйинлари билан буларникини солиштирганимизда, лондонликлар ӯйинида умиддан ҳам кучлироқ нарса мавжуд бўлганини кӯриш мумкин. Бу – иштиёқ.

«Ньюкасл» ҳаттоки мана шундай ўта салбий натижалари билан ҳам, ўйинни кузатаётган клуб мухлислари орасида бир кун келиб ҳаммаси яхшиланишига бўлган умид ўлмайди. Бу умид араблардан ҳам илгари бўлган. Клубга киритилиши кутилаётган сармоя эса бутун дунё кўз ўнгида «Ньюкасл» тақдирини ўзгартириб юбориши ҳақида тасаввур пайдо қилди. Ҳа, яхши ўзгаришлар бўлади. Аммо бу сиз ўйлагандек тез амалга ошмайди. Бу учун, аввал айтилганидек – маълум вақт талаб этилади.

Бугунга келиб, Тайн дарёси бўйида жойлашган шаҳарнинг футбол жамоалари ҳолатига назар солсангиз, ўхшаш ҳодисаларга гувоҳ бўласиз. Хусусан, ҳозирда Чемпионшип вакили Сандерленд инглиз футболининг учинчи даражали лигасига тушиб кетиш хавфи билан ўйнамоқда. Бу эса бизга жамоаларни солиштирш имконини берди. Ҳа, «Ньюкасл» «Челси»га имкониятни бой берди. Аммо ушбу жамоанинг ашаддий маҳаллий рақиби саналган – «Сандерленд», Чемпионшипда «Бирмингем Сити» ҳамда «Ротердам Юнайтед»га мағлуб бўлди. Бу мисолни келтирилишига асосий сабаб, исталган жамоада инқирозли вазиятлар кузатилиши ва айни дамда бир шаҳар жамоаларининг ҳолатини таққослаш эди.
Ҳозир асосий мавзу – бу «Ньюкасл». Бу жамоа яқин давр ичида раҳбар Майк Эшли ҳамда бош мураббий Стив Брюсни кетишга мажбур қилди. Шунга қарамай, майдонда тезда ўзгариш бўлиши осон кечмайди. Бу клуб қайта қурилишга муҳтож. Ушбу жараён миллионларни талаб этади. Балки бу пулларни январь ойидаёқ сарфлаш керакдир. Ҳа, айнан шундай! Ахир кечаги ўйинда ҳаммаси қайтадан исбот бўлди. Очиқ айтиш керак, ҳатто, ҳозир «Челси»нинг заҳира ўриндиғида ўтирган футболчилар ҳам «Ньюкасл»нинг асосий таркибидагиларга қараганда даража жиҳатдан анча фарқ қилади. Ушбу футболчилар «қарғалар» сафида бўлганида, бемалол асосий таркибга киритилган бўларди. Аммо ушбу клуб ҳозирда узоқ муддатли пухта ўйланган режага муҳтож бўлиб турибди. Бунда пул асосий ва ҳал қилувчи омил бўла олмайди.

Бу борада «Ньюкасл» «Челси»дан ўрнак олиши лозим. Хусусан, академия фаолияти билан боғлиқ сиёсатда ҳам. Икки жамоа орасидаги кечаги баҳсда «аристократлар»нинг тарбияланувчилари ажойиб ҳаракат қилишди. Бунда Рис Жеймснинг дубли ва Хадсон-Адоининг моҳирона ҳаракатлари эътиборга молик жиҳатлар саналади.
Тўғри, «Ньюкасл» ҳужумида ҳам академия футболчилари асосий ўринга эга. Бироқ, юқори даражага эга академия футболчилари жамоанинг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда. «Челси» эса айнан мана шу жиҳат катта вақт ва меҳнатни талаб этишини кўрсатиб берганди. Улар, шунингдек, қандай қилиб Европа ва Жаҳон футболида юқори даражага эришиш билан боғлиқ саволга жавоб бера олди. Ҳозир эса, бу йўлдан исталган клуб, исталган вақтда фойдаланиши мумкин.

Ҳозирда «Ньюкасл» мухлисларига сабр ва матонат зарур. Агарда бу жамоа тез орада ўзини тиклай олмаса, бунга бардош бериш қийин бўлар, аммо барибир мухлислар ўз жамоасини қўллаши лозим. Бир нарса аниқки, ёруғликдан илгари, доимо зулмат бўлади. Аммо факт шуки, кеча 50 мингдан зиёд мухлислар ўз жонажонларининг аламли мағлубиятига яна бир бор гувоҳ бўлишди. Биз жамоа мухлисларини бундай қайғуга лойиқ деб ўйламаймиз. Аммо айни дамда ҳаммадан ҳам кўпроқ «Ньюкасл»га айнан мухлислар қўллови зарур. Клуб раҳбарияти эса яна бир бор «Челси» тарихига назар солиши ва 2003 йилдан то ҳозиргача бўлган даврни эринмай таҳлил қилиши лозим. Ўйлаймизки, «Ньюкасл»нинг имкониятлари бунга етади.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

 

Манба: 90min.com
Киритилди: 19:05, 31.10.2021.
Ўқилди: 1642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.