Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Автогол ўрнига бурчак зарбаси

Баҳо:
+ | -

АҚШ футболида чиройли автогол бекор кетди: ҳакамлар вазиятни нақ 3 дақиқа муҳокама қилишди ва рефери якунда бурчак тўпи тепилиши кераклигини кўрсатди. Қанақасига? Шунақа бўлиши мумкинми ўзи? Gol.ru сайтининг қуйидаги мақоласи айни ҳисобга олинмаган автогол ҳақида.

Гап USL доирасидаги «Майами» - «Питтсбург» ўйинида юзага келган вазият ҳақида кетмоқда. Бу учрашув 0:0 ҳисобида тугади. Ваҳоланки, дарвозалардан бирига тўп кирди, аммо ҳакамлар охир-оқибат, гол (аниқроғи, автогол)ни бекор қилишди. Айни шу ҳолат АҚШ футболининг тур куни кузатилган асосий воқелиги бўлди. Тафсилотларга тўхталсак, «Майами» футболчилари майдоннинг ўзларига тегишли ярмида жарима зарбаси ишлашди. Шунда ҳимоячилардан бири тўпни шеригига узатди, у эса дарвозабонга, фақат ноқулай тарзда. Хуллас, якунда тўп дарвоза тўрига тушди. Рефери аввалига автогол қайд этди. Ҳар доим шундай бўлган. Табиийки, «Майами» вакилларининг реакцияларини тушуниш мумкин. Ўзи футболда дарвозабоннинг бундай хатоси учраб туради. Мисол учун, «Лестер»нинг уэльслик кипери Дэнни Уорд яқиндагина оддий ҳолатда, соддагина узатмага тўғри реакция билдиролмай, тўпни ўз дарвозаси ичига киритиб юборди. Евро-2020да эса Испания миллий жамоаси дарвозабони Унаи Симон майдон марказидан узатилган тўпни тўхтатолмай қолди.

Қарангки, «Майами» - «Питтсбург» учрашувидаги шундай кулгули автогол ҳисобга олинмади. Ҳакамлар чамаси 3 дақиқа ўзаро маслаҳатлашиб, якунда бурчак зарбаси белгиладилар. «Питтсбург» бош мураббийи Боб Лилли ўйин тугаши ҳамоно ҳакамлар бригадаси қарорини тушунмаганини таъкидлади:

«Қизиқарли ҳолат. Рефери тўпга биринчи тегиниш натижасида автогол юзага келгани учун уни ҳисобга олмаганини айтди. Лекин бошқача бўлганини ҳаммамиз кўрдик-ку. Ҳаттоки, «Майами» мураббийи Пол Далглиш ҳам голни тасдиқлади. Эҳ, чиройли автогол эди...».

Муҳим маълумот: футбол қоидаларига кўра, ўйинчи жарима зарбасидан кейин тўпни тўғридан-тўғри ўз жамоаси дарвозасига йўналтириши мумкин эмас. Агар шундай ҳолат юз берса, автогол қайд этилмайди, балки бурчак тўпи белгиланади. Худди шу қоида тўпни майдон марказидан ўйинга киритишда ҳам қўлланилади. Оддий айтганда, футболчи айни шу икки ҳолатда тўпга биринчи тегинишда рақиб дарвозасига гол уриши мумкин, аммо ўз жамоасиникига эмас. Бу камдан-кам қўлланиладиган футбол қоидалари қаторига киради. Шундай экан, «Майами» - «Питтсбург» баҳсини бошқариб борган рефери қарорини тушуниш мумкин. Аммо у «Майами» футболчилари жарима зарбасидан кейин тўпни бир-бирларига оширишга улгуришганини ҳисобга олмади. Боз устига, мезбон жамоа ҳимоячиларидан бири тўп билан бир неча метр ҳаракатланди ҳам. USL расмий сайтида ҳакам нима учун бундай қарорга келгани ҳақида алоҳида баёнот берилгани йўқ. Ўйин ҳисоботида қайд этилишича, бош ҳакам ёрдамчилари билан маслаҳатлашганидан кейин бурчак зарбаси белгилашга қарор қилган. Бор гап шу...

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:47, 01.11.2021.
Ўқилди: 4831 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.