Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Роналду, Сульшер, Гасперини — учрашувдан кейинги фикрлар

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур доирасидаги «Аталанта»га қарши учрашувдан (2:2) кейин ўз фикрларини билдирди.

"Қийин ўйин бўлди. Бу ерда ўйнаш доим мураккаб бўлиб келган, аммо биз охиригача ишондик. Жамоамга очко олиши учун ёрдам берганидамдан жуда хурсандман. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз ва охиригача ишонамиз. Бу биз учун яхши натижа. Ўйин боши оғир ўтди. «Аталанта» бизни катта босим остида қолдиришини билардик. Ҳали ҳам яхшиланишимиз керак. Бир-биримизга мослашишимиз лозим, аммо бунга вақт керак. Ривожланишимиз ва яхшироқ бўлишимиз учун вақтимиз бор. Уларга қарши ҳаракат қилиш ҳар доим қийин. Ўйин охирида омадимиз келди, аммо бу футбол.

«Аталанта» ярим ҳимоячиси, Купмайнерс: "Ўйин охирида гол ўтказиб юбориш, бу ҳамиша ёмон. Биз буни устида ишлашимиз керак, айниқса «Юнайтед» каби жамоаларга қарши баҳсда".

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд: "Роналду ўйинда сиз қиладиган энг оғир ишни бажаради. Танқид қилинган вақтларда, у исталган стадион ва жойда олдинга кўтарилади. Бу йигит ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас, айниқса тўпни дарвозага жойлаб қўйиши ҳақида гап кетганда".

"Манчестер Юнайтед" устози Оле-Гуннар Сульшер: "Иккала томон учун ҳам оғир ўйин бўлди. Уларнинг иккала голи ҳам жуда қийин эди. Криштиануга шунчаки қойил. Унда бўлган вазиятда гол уриш қийин эди. Бу шунчаки ақлборвар қилмас даражада бўлди. Ҳеч ким бундай футболчиларнинг характерига шубҳа қила олмайди. Улар таслим бўлишмайди ва охиригача давом этишади. Бир қанча ўзгариш қилишимиз керак эди. Биринчи гол ҳақиқатан ҳам жамоавий гол бўлди. Тўп узатмасида юқори сифат. Бу биз ўйнашимиз керак бўлган футболнинг биринчи вақти эди".

«Аталанта» устози Жан-Пьеро Гасперини: "Бу жуда ажойиб кеча бўлди. Аммо, биз устида ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Натижадан хафа бўлдик. Уларнинг кучи тугаб бораётгандек туюлганди. Шундай бўлсада, биз «Юнайтед»га қарши икки баҳсда кўрсатган ўйинимиздан фахрланишимиз керак".

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда дублга эришган Криштиану Роналду учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Манба: uefa.com
Киритилди: 09:48, 03.11.2021.
Ўқилди: 9407 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.