"Барселона"нинг ёш иқтидорли ҳужумчиси "Динамо"га урган голини Серхио Агуэрога бағишлади. У бу ҳақда "Marca" нашрига шундай дейди:
"Мен жамоа сифатида ҳали ўсишимиз кераклигини яхши биламан. ЕЧЛ жуда ҳам мураккаб ва биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Менинг ғалаба келтирган голим Кун(Агуэро)га аталади. У жамоамизга ҳали кўп фойдаси тегади. Бугунги ғалаба у учун ва умид қиламизки, у тезроқ соғайиб кетади".
"Барса"нинг ушбу ғалабаси, жамоани гуруҳда 2 ўринга олиб чиқди.