"Реал Мадрид" клуби денгиз ортидан тўртта ёш футболчи харид қилиш ниятида. "Todo Fichajes" нашри хабарига кўра, қироллик клуби ўз келажаги учун ёш ва потенциали бор футболчилар келтириш ниятида.
Ушбу футболчилар "Сантос" клуби ҳужумчиси Рениер, "Коринтианс" клуби ярим ҳимоячиси Габриел Перейра, "Нью-Ёрк Сити" жамоаси футболчиси Таллис Магно ва яна бир "Коринтаинс" вакили Густаво Силвалардир.
"Реал", шунингдек, Килиан Мбаппени келаси ёзда текинга қўлга киритишни режа қилган.













