Кириш Регистрация
12/05 00:00 Атлетик Бильбао 2-2 Осасуна
12/05 15:30 Лацио 2-0 Эмполи
12/05 17:00 Кадис 1-0 Хетафе
12/05 18:00 Женоа 2-1 Сассуоло
12/05 18:00 Верона 1-2 Торино
12/05 19:00 Нефтчи 2-2 Андижон
12/05 19:00 Сўғдиёна 1-2 Навбаҳор
12/05 19:15 Атлетико 1-0 Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Арсенал
12/05 21:00 Ювентус 1-1 Салернитана
12/05 21:30 Валенсия 0-0 Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта 2-1 Рома
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон - Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче - Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина - Монца
14/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона - Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити

Хави “Барселона”да қандай муаммоларни ҳал қилиши керак? Мураббийнинг асосий вазифаси нима?

Баҳо:
+ | -

Қатарнинг “Ас-Садд” клуби Хави “Барселона”га қайтганини маълум қилди. Шу тариқа каталонияликлар барибир ўз анъаналарига содиқ қолишди. Яъни клуб бошқарувига “кўк-анорранглилар” сафида ўйнаган мураббий тайинланди. Шу муносабат билан “Stadion.uz” нашри Хави “Барселона”да нималарни ўзгартириши кераклиги ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилди.

“Барселона” ҳозир шундай ачинарли ҳолатдаки, ҳар қандай янги мураббий жамоада кўп нарсани ўзгартиришига тўғри келади. Каталонияликларнинг на Испания Ла Лигасидаги, на Европа майдонларидаги ишлари яхши эмас. Бу жамоанинг жуда ҳам тарқоқлигини, ҳамда сифатсиз футбол намойиш этаётганини кўрсатиб беради. “Барселона” ҳозир шундай “вайрона”га айланганки, Хави бу “бино”ни қайта қуриш ҳақида ўйламай, иккиланишсиз ишни янги “Барса”ни қуриш учун пойдевор қўйишдан бошлаши керак.

Хави - тики-таки ғояларининг устаси, шунинг учун у принципиал жиҳатдан қандай жамоа қурмоқчи эканлиги аниқ. Шу сабабли, эҳтимол, мураббийнинг биринчи вазифаси “Барселона” учун янги “мотор”, яъни жамоанинг янги етакчисини аниқлаш керак. Ҳозирда Каталония клуби лагерида бундай футболчи йўқлигини ҳисобга олсак, ушбу ўринга кимни топшириш мумкинлигини тахмин қиламиз. Айни пайт “Барса” таркибида етакчиликка даъвогарлар орасида Педри, Пуч, Гави, Фати ва Нико каби футболчилар бор. Улардан ким жамоанинг янги примаси бўлишга қодирлигини тахмин қилиш қийин, сабаби бу футболчиларнинг ҳаммаси ёш ва ўз салоҳиятини ҳали тўлиқ намойиш этиб улгурмаган.

Яна бирмуҳим вазифа - Френки де Йонг учун яхши позиция ва жамоада унга муносиб жой топиш. Голландиялик футболчи ўйин жиҳатдан “Барселонага мос келадиган ақлли футболчи, аммо сўнгги пайтдаги барча мураббийлар яримҳимоячининг иқтидорига шубҳа билан қарашди. Де Йонг жуда кўп позицияда ўйнаган, лекин ушбу жойларнинг ҳеч қайси голландиялик учун мос эмасди. Голландиялик майдон марказида эркин ўйнашни яхши кўради. Аммо, Куман ватандошига бундай имкониятни тақдим этмаган. Хави эса футболчининг кучидан максимал тарзда фойдаланиш учун Френкига муносиб рол топиш керак.

Гарча булар боғлиқ вазифалар бўлса-да, Хави майдон марказидаги муаммоларни якунлагач,ҳужум муаммоси ҳақида ўйлаши талаб этилади, “Барселона”нинг ҳужум чизиғи ҳам ачинарли ҳолатда. Каталония клуби Брейтвэйтни ҳам, Агуэрони ҳам йўқотган. Мутахассисларнинг фикрича, уларга ёрдамчи сифатида таклиф қилинган Люк де Йонг клуб ўйин тизимига умуман тўғри келмайди. Баъзи манбалар тарқатган хабарга кўра, голландияик ҳужумчи қишки трансфер ойнаси вақтида жамоадан кетади. Агар шундай бўлса, “Барселона” номинал марказий ҳужумчисиз қолади. Сабаби, Депай ҳужум марказида умуман ўйнамайди. Хави клубга келган заҳоти, олдинги чизиқ ҳақида жиддий бош қотириши керак. Агар, янги ҳужумчи сотиб олинмаса, ўша Депай, Фати, ва катта эҳтимол билан Коутиньо ёрдамига таянишга мажбур бўлади.

Хави ҳимоядаги муаммоларни қандай ҳал қилиши алоҳида савол. “Барселона” сўнги пайтларда қачон кучли ҳимоя қўрғонига эга бўлганини эслаш қийин. Авваллари каталонияликлар рақиб ҳужумларини йўққа чиқариш мақсадида, шунчаки тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишган ва баъзи ҳимоячиларнинг индивидуал маҳорати туфайли рақибнинг қарши ҳужумлари тўхтатилган. Ҳозирда “Барселона”нинг ҳимоя чизиғида айтарли юлдуз футболчи йўқ. Пике ва Альба каби футболчиларнинг ҳолати аввалги каби эмас.

 

Қолаверса, Хави жамоани қандай янгилаб бориш ҳақида ҳам ўйлаш талаб этилади. Мана неча йилдирки, Альба, Бускетс, Пике каби футболчилар “Барселона”нинг етакчилари ҳисобланади. Аммо, буларнинг ёшини ҳисобга олсак, вазифа янада қийинлашади. Албатта, трансферлар мураббийнинг асосий вазифаси эмас, лекин у жамоани қандай қилиб қайта қуриш ҳақида ўйлаши, якунда янги етакчиларни излаши керак. Негаки, ҳозирда Месси кетганидан кейин “Барселона”да аниқ етакчи йўқ ва бу борада ҳам жамоада инқироз бор.

 

Умуман олганда, Хавининг олдида жиддий вазифа турибди. У кундан-кунга етакчилар қаторидан тушиб бораётган клубни аввалги ҳолига қайтариши керак. “Барселона” Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқиши ва кейинги мавсумда мусобақада қатнашиш учун йўлланмага эга чиқиши керак.

Келинг, Хави бу вазифани қандай ҳал қилишини кузатамиз.



Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 08:00, 06.11.2021.
Ўқилди: 7062 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.