Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Тухел: "Баъзида натижа ўйинга яраша бўлмайди"

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Англия Премьер-Лигаси 11-туридан ўрин олган «Челси» ҳамда «Бёрнли» жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ланкастрияликлар 79-дақиқада Кай Хавертснинг голига жавоб қайтарган ҳолда «аристократлар»нинг ғалабали юришига чек қўйишди. Томас Тухел ушбу ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бёрнли»нинг омади келди ва дуранг натижа қайд этди, аммо бу футбол. Брентфордда қуруқ ўйин кўрсатган ҳолда омадимиз чопганди. Шунинг учун ҳам ҳамма ушбу ўйиинни севади.

Ҳамма далиллар билан шуни исботлашим мумкинки, фантастик ўйин ўтказдик. Муносабат ва шижоатни ёқтираман. Концентрация даражаси ёқди. Қаторасига етти ғалабадан кейин бу сизга керак бўлган жиҳатлар".

"Чемпионлар Лигасининг меҳмон ўйинини ўтказганимиздан кейин «Бёрнли»га қарши ўйнадик. Улар жарима майдонингиз ичига узоқ тўпларни етказиб беришади ва буларни ўз дарвоза атрофингиздан узоқлашитиришингиз керак. Биринчи ва иккинси тўпларни йиғишга киришдик. Кўплаб вазиятлар яратган ҳолда бундай ўйинларни юқори даражада назорат қилиш мақсадида жамоа бўлиб кўринмас кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Шундай экан, бу фантастик ҳаракат ва жамоавий ўйин бўлди. Жуда ҳам хурсандман. Баъзида бугунгига ўхшаб футболда шунақа бўлиб туради, кимдир очколарни ўғрилаб кетади. Айтганимдек, Брентфордда гол ўтказмаганимизда омадимиз келганди, «Бёрнли»нинг бугун омади келди ва натижа кўрсатди, аммо бу баъзан содир бўлиб туради".

"Росс ушбу кунни узоқ кутди. Унинг бошланғич таркибда тушиши учун зўр позиция топдик. У ўйинга катта таъсир ўтказди.

Машғулотлар жараёнини томоша қилсангиз, Баркли асосий таркибда тушишга муносиб эканлигини тушуниб етасиз. У жуда яхши ўйин ўтказди. Балки, очкоимиз унинг чап оёғида бўлгандир. Унда бўлган имкониятдан олдин Каллумда, ундан олдин эса Тиаго Силвада имконият бўлди. Иккинчи голни уриб олганимизда, учинчи ёки тўртинчи голларни киритиш учун катта вазиятлар содир бўларди, кейин «Бёрнли» мутлақо ўйинга қайта олмасди".

Киритилди: 11:04, 07.11.2021.
Ўқилди: 1778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.