Ўтган ҳафта дам олиш кунлари Англия чемпионатининг 11-тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур учрашувларда қайд этилган фактлар билан таништириб ўтамиз.
10 – «Саутгемптон» АПЛдаги охирги 4 ўйинида 10 очко тўплашга эришди (3 ғалаба, 1 дуранг). Бу уларнинг мусобақдаги олдинги 12 ўйинда қўлга киритган очколари билан тенг (2 ғалаба, 4 дуранг, 6 мағлубият).
14 – “Манчестер Юнайтед”нинг барча мусобақаларда ўз майдонидаги охирги 14 ўйиннинг барчасида гол ўтказиб юборди. Тарихда фақатгина 1958-1959 йилларда жамоа 21 ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмаган.
3 – Бернарду Силванинг “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳсда киритган барча 3 голи “Олд Трафорд”да кузатилган. Португалиялик ушбу стадиондаги охирги 4 ўйинда учта гол урган. Силва «шаҳарликлар» сафидаги фаолияти давомида фақатгина «Бёрнли» дарвозасига (4 гол) МЮга қараганда кўпроқ гол киритган.
8 – “Манчестер Сити” “Олд Трафорд”да МЙ устидан 8-маротаба ғалабага эришди. АПЛ тарихида ҳеч бир клуб манкунианликларнинг ўз ўйингоҳида бунча кўп ғалабага эришмаган.
753 – “Манчестер Сити” МЮ устидан қозонган ғалабасида учрашув давомида 753 марта узатмани муваффақиятли амалга оширган. Бу натижа МЮга қарши ўйинларда энг кўп узатма ҳисобланади (Опта 2003/04 йилги мавсумда статистис маълумотларни тўплашни бошлагандан бери).
2 – «Норвич» 2019 йилнинг декабрь ойида «шпорлар»га қарши ўйиндан бери илк марта АПЛ ўйинида иккита гол уришга муваффақ бўлди ва 28 ўйиндан иборат бўлган биттадан кўп гол ура олмаган церийани бузди.
7 – Жорий мавсум АПЛда фақатгина Муҳаммад Салаҳ (16), Майкл Антонио (9) ва Жейми Варди (8) «Челси» ҳимоячиси Рис Жеймсдан (7 – 4 гол ва 3 ассист) кўра кўпроқ голли вазиятларда қатнашган.
25 – «Челси» «Бёрнли» билан қарши баҳсда (1:1) 25 марта дарвоза томон зарба берди. Улар 2015 йилнинг август ойида АПЛ тарихида ўзларининг энг кўп зарба бериб, ғалаба қозона олмаган учрашувларини ўтказишан эди (26 зарба, 1:2 “Кристал Пелас”).
26 – “Манчестер Юнайтед” дарвозасига киритилган «Сити»нинг иккинчи голи (Силванинг узатмасидан кейин Канселунинг голи) 26-узатмада содир бўлди. «Шаҳарликлар»нинг энг кўп узатмадан кейин гол урган ўйини «Арсенал»га қарши авуст ойидаги баҳсда кузатилган (Родри, 30 узатма).
38 – Бен Фостер 38 ош, 218 кунлигида АПЛ ўйинида пенальтини қайтарди ва мусобақада бу ишни қилган Шей Гивендан (2016 йил, 40 ёш 129 кун) кейин энг қария дарвозабонга айланди. Гивенга қадар «Фулхем» собиқ дарвозабони 2012 йилнинг ноябрь ойида 11 метрлик жарима зарибасини бартараф этган энг катта посбон (40 ёш, 35 кун) эди.