"Реал" ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Хавининг "Барселона" бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида фикр билдирди.
"Барселона билан орадаги фарқ? 2016 йилда Зидан келганида биз "Барса"дан 12 очкога ортда қолгандик, аммо якунда бир очколик фарқ билан мавсумни якунлагандик. Хавининг келиши каталонияликларга умид бахш этади. Гарчи у рақиб бўлса-да, мен унга энг яхши тилакларимни тилайман", - дея Карвахалнинг сўзларидан иқтибос келтирган "Marca" нашри.
Айни дамда "кўк-анор ранглилар" Испания чемпионатининг 13 туридан сўнг 16 очко жамғариб, турнир жадвалининг 9-поғонасида боришмоқда.