Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Лондон осмонидаги янги юлдуз ёхуд Эмилнинг "Арсенал"даги саргузаштлари

Баҳо:
+ | -

“Арсенал“да ёрқин ўйин кўрсатаётган Эмиль Смит-Роу мураббий қарори билан Англия терма жамоаси қайдномасидан тушиб қолди. Шунга қарамай, Эмиль “канонирлар“ сафида ажойиб ўйинлар ўтказаётганини эътироф этмоқ даркор. Ҳозирда у атиги 21 ёшда. Бироқ кўрсатаётган ўйинлари билан уни “Арсенал“да етакчиларга хос тарзда ҳаракат қилмоқда дейиш мумкин. Бугун биз Лондон тарафда “порлаб чиқаётган юлдуз“ ҳақида батафсил тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Артета кашфиёти

Ўтган ҳафта “Лестер“га қарши 0:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлган ўйинда Эмиль чемпионатдаги тўртинчи голини киритди. Бу билан унинг маҳсулдорлиги бутун 2020/21 мавсумдаги натижасига тенглашди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ўтган тўлиқ мавсумда инглиз 2та гол урган ва 4та ассист амалга оширганди. Жорий мавсум ярмига келмасданоқ, у ўтган йилги рақамларни такрорлашга муваффақ бўлди. “Тўпчилар“ академиясидан чиққан ёш футболчига бош мураббий Артета кўпроқ гол уриши кераклигини уқтирган кўринади ва Смит-Роу ҳам буни уддалай олмоқда. Микел ва унинг мураббийлар штабининг ёрдами билан ёш футболчининг ақл билан ҳаракатланиши ва рақиб жарима майдончасида тез-тез пайдо бўлиши каби ижобий хислатларга гувоҳ бўлмоқдамиз.

Айни пайтда, лондонликлар мағлубиятсиз серия қайд этиб, “кучли олтилик“ка қайтишни эплади. Бунинг ортида катта машаққатлари билан ўзини юқори даражага олиб чиққан Эмиль Смит-Роунинг хизматлари катта.

Рақамлар “тилга кирганда“

21 ёшли футболчи ўтган мавсумда ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Унга клуб ишонч билдирди ва июлда янги шартнома таклиф қилди. Шартнома имзолангандан сўнг, Смит-Роу “Арсенал“нинг янги 10 рақамли футболчисига айланди. Аслида, бу танлов ҳам рақам эгасига маъсулият ва босим юклайди. Шунга қарамай, Эмиль жамоадоши Букайо Сака билан биргаликда ажойиб тандем ҳосил қилмоқда. Смит-Роунинг статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, у ҳар ўйинда дарвоза томон ўртача 1,5 тадан зарба беради. АПЛ жорий 10-туридаёқ унинг зарбалари сони ўтган мавсум 20 ўйиндаги зарбалари ҳисобидан ошиб кетди. Шунингдек, унинг паслари аниқлиги ҳам 90%ни кўрсатмоқда. Бу ёш футболчи учун шунчаки супер статистика. Чемпионатда 10дан зиёд ўйин ўтказган “канонирлар“нинг бўлажак етакчиси ҳозирда бирон марта карточка олмаган. Ваҳоланки, у ҳаракат қиладиган чизиқда футболчиларга “кўпроқ қоида бузиш“ деган алоҳида топшириқ берилади.

Эмиль Смит-Роу ҳақида мутахассислар фикри

Арсен Венгер

“Мен бир неча йил олдин “Арсенал“да эканлигимда Сака ва Смит-Роу аллақачон клуб сафида эдилар. Бу футболчиларни кузата туриб, бизнинг ёшларга оид тизимимиз тўғри йўлга қўйилгани гувоҳи бўламан. Уларнинг жаҳон футболида алоҳида эътироф этилаётганини кўриш қувонарли ҳол“.

Гарет Саутгейт

Ўйлашимча, Эмиль клубида зўр ўйнамоқда. Буни тан оламан. Бироқ терма жамоада унинг позициясида рақобат жуда кучли. Буни ҳам тан олиш керак. Биз кимнидир танлашимиз керак эди. Табиийки, бу танлов орқали кимдир рўйхатдан тушиб қолади. Эътибор берсангиз, бизнинг 21 ёшгача бўлган жамоамиз жуда кучли. Улар термада ҳам муҳим роль ўйнашади. Афсуски, бу ёшларнинг баъзилари ҳали чорлов учун тайёр эмас деб ҳисобладик. Ҳолбуки, биз уларнинг қанчалик яхши ўйнаётганлигини кўриб турибмиз“.

Месут Ўзил

“У охирги 2 ўйинда ҳақиқий 10 рақамларга хос тарзда ҳаракат қилди. Эмиль учун хурсандман. У “Арсенал“га ўзгача жозиба бахш этмоқда“.

Микель Артета

“Майдонда ўйинни яхшиламоқчи бўлсангиз, унга (Смит-Роуга) ишониш мумкин. У шундай катта клубда етакчи ва муҳим ўйинчига айлана олди. “Астон Вилла“га қарши ўйинда у тўлиқ тайёр эмас эди. Аммо у жароҳат билан бўлсада, ўйнашга қарор қилди. У ҳақиқатан ҳам қатъиятли ва курашувчан йигит. Ривожланиш учун у яшаш тарзини, одатларини ўзгартирди ва ҳозир унда ҳаммаси оптимал ҳолатда“.

Кўриб турганингиздек, мутахассислар ёш футболчи ҳақида ижобий фикрлар билдиришган. Мухлислар ҳам унинг ҳаракатларидан роҳатланишмоқда. Эмильнинг келажаги, ўйин услуби яна ривожланиши мумкинлигини инобатга олиб, ҳали қаҳрамонимиз термада ҳам юксак натижалар қайд этишига ишонса бўлади. Зеро, клуб сафида у аллақачон катта ишларни бошлаб юборган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:00, 10.11.2021.
Ўқилди: 4011 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.