"Севилья" Юсуф Эн-Несирининг тез-тез жароҳат олгани учун қишки трансферлар вақтида ҳужумчини кучайтирмоқчи.
"Sport.es" хабарига кўра, муаммонинг ечими "Барселона"да ижара асосида ҳаракат қилаётган Люк Де Йонгнинг қайтиши бўлиши мумкин.
"Кўк-анорранглилар" Роналд Куман бош мураббийликдан кетганидан сўнг нидерландияликка ортиқ ишонмаяпти ва январда ундан қутулиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Де Йонг бу мавсум 9 ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.