Португалия терма жамоасининг собиқ футболчиси Нуно Гомеш ҳужумчи Криштиану Роналдуни мақтади.
"Роналду туғма спортчи, у мусобақаларда қатнашишни яхши кўради ва бутун фаолияти давомида энг зўр бўлишни хоҳлайди. Ажойиб спорт формаси сири эса соатлаб машаққатли машғулотларда, ҳар куни қилган ҳаракатларида. Роналду - бу машина", - дейди Гомеш.
Жорий мавсумда 36 ёшли португалиялик "қизил иблислар" сафида 12 ўйин ўтказиб, 9 гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Бундан ташқари, Роналду бу йил Португалия терма жамоаси сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урган.