"Ювентус" вингери Федерико Бернардески Италия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Лацио"га қарши ўйинда иштирок этмаслиги мумкин.
"Sport Italia" нашри хабарига кўра, футболчи Италия терма жамоасининг Шимолий Ирландияга қарши кечган ўйинида (0:0) жароҳат олган.
Футболчи Туринга қайтиб келгач қўшимча тиббий текширувлардан ўтади. Шундан сўнг уни тикланиш вақти маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, "Лацио" – "Ювентус" учрашуви 20 ноябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 22:00 да старт олади.