Кириш Регистрация

У яна жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" ва Уэльс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйл ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидан ўрин олган Белорусь терма жамоасига қарши ўйинда (5:1) жароҳат олди. Бу ҳақда журналист Карлос Родригес хабар берди.

Маълумотларга кўра, футболчи ўйин вақтида болдир мушакларида оғриқни ҳис қилган, шу сабаб танаффус вақтида алмаштирилган.

Қайд этилишича, Гарет Бельгия – Уэльс учрашувида майдонга тушмайди ва Мадридда тиббий кўрикдан ўтади.

33 ёшли Бэйл жорий мавсум "Реал" сафида 3 ўйин ўтказиб, 1 гол уришга эришди.

Манба: Sport-Express.ru
Киритилди: 18:14, 16.11.2021.
Ўқилди: 5337 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.