OЧЛ доирасидан ўрин олган “Насаф” – “Ал Жазира” учрашуви якунланганидан сўнг меҳмонлар устози Франк Веркаутерен ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Насаф» бугун нима учун юта олмади? Учрашув жуда қийин кечди. “Насаф” жамоаси биринчи бўлимда анча яхши ҳаракат қилди. Шогирдларим иккинчи бўлимга келиб ўйин тақдирини бутунлай ўзгартириб юборишди. Умуман рақиб менда жуда яхши таасурот қолдирди. Шогирдларимга ажойиб ўйин учун ташаккур изҳор этаман. Бугун “Насаф” жамоаси кўплаб имкониятлардан фойдалана олмади, биз эса аксинча. Ҳисоб бизни тўла қаноатлантиради».
«Учрашувнинг дастлабки 25 дақиқасида "Насаф" яхши футбол намойиш қилди. Бир қатор қулай вазиятларга эга бўлишди, яхшиямки булардан фойдалана олишмади».
Мураббий агар учрашув кеча қорли майдонда ўтказилганида воқеалар қандай ривожланиши борасида саволга ҳам жавоб бериб ўтди.
«БААлик футболчилар учун қорли майдонда тўп суриш ноодатий ҳол ҳисобланади. Умуман кечаги майдон ҳолати футбол ўйнаш учун тўғри келмасди».
«Ҳакамларга эътироз? Ҳакамлар туғрисида ёмон гап айтмайман. Бу менинг ваколатимга кирмайди. Футбол қоидаларини ҳакамлардан яхшироқ биламан, деб ҳам айта олмайман».