Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши ўйинда Неймар ҳизматларидан фойдалана олмаслиги мумкин.
"L'équipe" нашрининг хабар беришича, ҳужумчи Бразилия терма жамоасида олган жароҳати туфайли ҳали ҳамон оёғида оғриқ сезмоқда. У таҳминан келаси ҳафта ўрталарида жамоавий машғулотларга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айнан мана шу жароҳат туфайли Неймар терма жамоасининг Аргентинага қарши ўйинини ўтказиб юборган эди.