Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Машҳур футболчилар нималардан қўрқишaди?

Баҳо:
+ | -

Футбол баъзида жасорат ва чидамлилик талаб қилади. Кўпчилик футболчиларни жасурлигини алоҳида таъкидлаб ўтса арзийди. Лекин биз уларни фақат футбол ичида шундай деб биламиз. Футболдан ташқари ҳаётда уларга қўрқув олиб келадиган нарсалар бор эканлиги табиий. Биз яхши танийдиган баъзи бир футболчиларнинг қўрқадиган нарсалари жуда ғалати. Келинг улар билан бирма-бир танишиб ўтамиз.

Деннис Бергкамп
Футбол оламидаги ўзига хос ўйинчи, "Арсенал" афсонаси Бергкамп ягона "учмас голланд" ҳисобланади. Денниснинг энг кўп қўрқадиган нарсаси бу - самолётда учиш. У имкони борича бу нарсадан фойдаланмасликка ҳаракат қилади. Шундай бўлса-да, Премьер лига тарихидаги энг чиройли гол муаллифи, футбол оламида кўп маротаба парвоз қилган.

Уэйн Руни
Англия ҳамда " Манчестер Юнайтед" афсонавий футболчиси Уэйн Руни соч қуритгичдан қўрқиши ҳақида эшитган ҳар бир одамнинг юзларига табассум югуради. Футболда қўрқмас ва ҳақиқий жанги ролларини қойилмақом бажарган Руни футболдан ташқари ҳаётда арзимас буюмдан қўрқишини тушуниш қийин.

Фил Жонс
"Манчестер Юнайтед" нинг яна бир футболчиси Фил Жонснинг ҳам ўзгача қўрқуви бор. Ҳимоячининг қўрқинчли тушларини эгаллаган нарса - лифт. Инглиз ҳимоячиси учун лифтдан кўтарилиш ғоят мушкул масала. Аммо баъзан, кўп қаватли биноларда Жонс "қаҳрамонларча" қўрқувини енгишга эриша олади.

Девид Бекхэм
Яна бир собиқ суперюлдуз - Девид Бекхемнинг қўрқувлари, қайсидир маънода , асосли. Англиялик ўйинчи - ёввойи қурбақалардан қўрқади. Инглиз кўрсатуви доирасида, Амазонка дарёларига бўлган саёҳатида Бекхемнинг ўзи бу ҳақида айтиб ўтган эди: "Қурбақалар мен учун шунчаки қўрқинчли! Ёлғон гапиришни истамайман".

Оливье Жиру
"Арсенал" ва "Челси" жамоаларидаги ўйинлари билан мухлисларга таниш бўлган Жируни дахшатга солувчи нарсалардан бири - Эльф. Аниқроғи, француз ёшлигидан буён болалар телевизион кўрсатувининг қаҳрамони бўлмиш эльфдан қўрқади. Францияда 80-йилларнинг энг машҳур кўрсатуви қаҳрамонидан қўрқишнинг сабаби сўралганда, Жиру: "акаларим айнан шу қаҳрамон ҳақида қўрқинчи ҳикоялар айтиб берарди"-деб жавоб қайтарган.

Мэтт Ҳолланд
Фаолиятини катта қисмини ўртамиёна клубларда ўтказган ирландиялик футболчи мушук ва итлар дан қўрқиши яқин йилларгача мемларда акс этди. Футболчи фобияси ҳақида шундай дейди:"Итлар - дахшатли! Менинг уйимда ит боқилмайди." Ҳар кимда ўзига дахшат олиб келувчи бирор нарса бўлиши мумкин, аммо буни ҳеч ким ит ва мушук кўринишида тасаввур қилмаган бўлса керак, албатта, Ҳолланддан ташқари.

Бу ноодатий нарсалар қўрқув олиб келадиган бир нечта футболчилар эди. Балким бу нарсалар улар учун рамзий маъно олиб келар, бизга номаълум. Нима бўлишидан қатъий назар, биз уларни футболда жасур ва қўрқмас қаҳрамонлар сифатида кўп маротаба кўрганмиз.

Хўш, сизда шунга ўхшаш қандай қўрқувлар бор? 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:12, 19.11.2021.
Ўқилди: 3018 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.