Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Бухорода Жаҳон чемпионати совриндори ва унинг мураббийи тақдирланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун, 22 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида Сербиядаги жаҳон чемпионати финалчиси Абдумалик Халаков ва унинг мураббийи Даврон Ғафуровни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

"Барчамиз Жаҳон чемпионатини катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатиб бордик. Шуни алоҳида мамнуният билан айтиб ўтмоқчиманки, бу чемпионатда иштирок этишнинг ўзи бир шараф. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг асосий қисми Бухоро вилоятидан эканлигини барчамизни қувонтирди. Шундай экан, чемпионат беллашувларида иштирок этган барча спортчиларимизга ва уларнинг устоз, мураббийларига алоҳида миннатдорчилик билдираман", – деди вилоят ҳокими Ботир Зарипов учрашувда.

Таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг 5 октябрь куни вилоят ҳокими бухоролик жаҳон чемпионати иштирокчиларига оқ йўл тиларкан, чемпионат ғолиб ва совриндорлари ҳамда мураббийлар муносиб рағбатлантирилиши айтиб ўтилган эди. Шунга кўра, Абдумалик Халаков ва унинг мураббийи Даврон Ғафуровга пул мукофотлари тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, уларга зарбоф тўнлар кийдирилиб, юксак эҳтиром кўрсатилди.

Боксчи ва унинг мураббийи кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун ўз миннатдорликларини изҳор қилишди.

"Жаҳон чемпионатида бундай юқори натижаларга эришишимда албатта мураббийларимнинг ҳиссалари катта. Айниқса, бизга ишонч билдириб, шундай шароитларни яратиб берган давлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимизга чексиз миннатдорлик билдираман. Келгусида бундан ҳам йирик мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юртимиз байроғини янада юқори кўтаришга сўз бераман", - деди Абдумалик Халаков.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 22:04, 22.11.2021.
Ўқилди: 1914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.