Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Динамо»нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди

Баҳо:
+1 | -

«Динамо»нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди

Бугун Самарқанддаги «Президент» отелда «Динамо» клуби билан жамоа мухлислари, вилоят раҳбарияти ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг мавсумолди учрашуви бўлиб ўтди.

Юзлаб мухлислар йиғилган муҳташам залга бошловчининг сўзлари остида «Динамо» футбол клуби футболчилари бош мураббий Аҳмад Убайдуллаев бошчилигида кириб келишди.

Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, вилоят «Нуроний» жамғармаси раиси Ҳасан Норбекович Нормуродов янги мавсумда Аҳмад Убайдуллаев мураббийлиги остидаги «Динамо» жамоасига омад тилади. Самарқанднинг ярим асрлик тарихга эга бош клубининг ўтмишдаги шонли ўйинларидан мисол келтириб, самарқандлик мухлис ана шундай мардонавор ўйинларни соғиниб қолганига урғу берди. Ҳ.Нормуродов вилоятда яратилаётган шароитлар жамоанинг бемалол кучлилар сафида юришига асос бўлиши ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, самарқандлик футбол мухлисларининг фахрий раиси ҳисобланувчи Ҳасан Норбекович шаҳарда жамоанинг фан-клубига тузилганини алоҳида маъқуллаб, бу ишда мухлисларга маънавий ва моддий кўмак беришга чорлади.

Кейин сўзга жамоа бош мураббийи Аҳмад Убайдуллаев чиқиб, жамоанинг мавсумга тайёргарлиги қай даражада эканлиги, жамоа олдига қўйилган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг сўз вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Зоир Тоирович Мирзаевга берилди. Қисқача кириш сўзидан сўнг вилоят ҳокими жамоага янги таклиф этилган футболчиларга рақамлари ёзилган футболкаларни тақдим этди.

Зоир Тоирович вилоятда футболни ривожлантириш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Вилоят ҳокими, жумладан, «Динамо» стадиони биринчи уринишдаёқ ПФЛ комиссияси кўригидан ўтгани, стадионда барча шароитлар замонавий талабларга мос ҳолда ҳозирлангани, айниқса, журналистларнинг иш юритишлари учун беқиёс қулайликлар яратилгани ҳақида гапириб ўтди. Буларнинг барчаси Самарқанд футболининг юксалиши йўлида қилинаётгани қайд этилди.

Президентимиз томонидан имзоланган қарорга кўра, юртимиздаги 4 та стадион жаҳон андозаларига мос равишда капитал таъмирланиши лозимлиги ва бу йўлда айнан «Динамо» стадиони биринчи бўлиб фойдаланишга топширилганига алоҳида урғу берилди.

З.Т.Мирзаев айни вақтда «Динамо» ўйингоҳида ёртиш прожекторларини ўрнатиш ишлари олиб борилаётгани ва бу ишлар 11 март куни ниҳояланиб, «Насаф»га қарши кечадиган дастлабки учрашувгача синалиб тўғирланиши айтиб ўтди. Прожекторлар жаҳон стандартларига мос келадиган люксларни ҳосил қилиш учун 20 дан ортиқ чет эл фирмалари билан музокаралар олиб борилгани ва оқибатда Англиядан келтирилган тизим танлангани айтиб ўтилди.

Янги мавсумда «Динамо» ўйингоҳидаги барча ўйинлар прожектор ёғдулари остида ўтказилиши ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Тадбир давомида «Динамо» жамоасини қўллаб-қувватлашда фаоллик кўрсатган раҳбарлар, ҳомийларга, шунингдек, ярим асрдан буён мухлислик қилиб келаётган кекса авлод вакилларига вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Учрашув сўнгида Самарқанднинг энг таниқли мухлисларига ҳам сўз навбати берилди. Мухлислар ўтган мавсумда жамоани Олий лигада асраб қолгани учун Аҳмад Убайдуллаевга миннатдорчилик изҳор этиб, бу йил жамоадан жуда катта натижалар кутишаётганини билдириб ўтишди.

Хайрлашув чоғида вилоят ҳокими топшириғи билан залга йиғилган мухлисларнинг барчасига «Динамо» стадионидаги ўйинларга кириш учун 1 йиллик бепул таклифномалар тарқатилди.

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ











Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:57, 09.03.2012.
Ўқилди: 17720 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.