Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«Олимпик» Суперлигага чиқди!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсумида 12-ўринни эгаллаган "Машъал" клуби Про-лигада 3-ўринни банд этган "Олимпик" билан Суперлигада қолиш учун кураш олиб борди. Кутилмаганда, Темур Кападзе шогирдлари иродали ғалабага эришиб, Суперлига йўлланмасини қўлга киритишди.

Баҳснинг биринчи бўлимида жамоалар нисбатан эҳтиёткор намойиш этишди ва ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида эса олимпиячилар дарвозаси томон пенальти белгиланди ва уни Сирожиддин Қўзиев аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Орадан кўп ўтмасдан "Олимпик" стандарт вазиятдан ҳисобни тенглаштирди. Бу вазият "Машъал" посбони ва ҳимоячиси бир-бирини яхши тушунмасдан, хатога йўл қўйишди. Натижада Отабек Жўрақўзиев яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Ҳисобнинг тенглашиши Кападзе шогирдларининг руҳиятини кўтариб юборган бўлса, муборакликларни шошириб қўйди. Бундан эса тошкентликлар унумли фойдаланишди. Учрашувнинг 74 ва 77-дақиқаларида Темур Мамасидиқов ўз имкониятларидан икки марта унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:1 кўринишга келтириб қўйди. Унга икки сафар ҳам Жиянов ассистентлик қилганини таъкидлаш лозим.

"Машъал" сўнгги дақиқаларда вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга ташланди, аммо голга тортадиган яққол вазият ярата олмади. Натижада бир йил аввал ташкил этилган "Олимпик" клуби Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон чемпионатлари тарихида илк марта қуйи лига клуби ўтиш баҳсида юқори дивизион клубини мағлуб этиб, Суперлига чиқди. "Машъал" эса келгуси мавсумни Про лигада бошлайдиган бўлди.

«Олимпик» – «Машъал» - 3:1 (0:0)
Голлар: Отабек Жўрақўзиев (62), Темур Мамасидиқов (74, 77) — Сирожиддин Қўзиев (57-пенальти)
«Олимпик»: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 19. Достон Турсунов, 6.Бегзод Шамсиев, 9.Темур Мамасидиқов, 44.Шаҳзод Тоиров, 11.Отабек Жўрақўзиев, 77.Даврон Анваров, 21.Муҳаммадазиз Ибрагимов, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов
«Машъал»: 35. Достонбек Тўхтабоев, 7. Ифеани Ифеани, 9. Ойбек Нурматов, 11. Самуэл Чигозе, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев, 27. Муҳаммад Юлдашев, 77. Иброҳим Нўмонов, 99. Жаҳонгирбек Абдусаломов.
Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Александр Сидоров, Дониёр Сайлалов, Акобирхўжа Шукуруллоев
Назоратчи: Марат Исмаилов
ВАР ҳаками: Азиз Асимов
ВАР ассистент: Бахтиёрхўжа Шавкатов
ВАР назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:55, 02.12.2021.
Ўқилди: 3355 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.