"Эвертон" футбол клуби эгаси Фархад Мошири Рафаэль Бенитеснинг клубдаги тақдири ҳақида фикр билдирди. У ўз интервьюсида шундай дейди:
"Футбол бу бир кун ғалаба бир кун мағлубият деганидир. Рафа яхши мураббий. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. Унинг қониқарсиз ўйинлари таркибдаги йўқотишлар сабаб юз бермоқда. Келаётган икки ҳафта ичида бизда яна тўлиқ жамоа бўлади. Ўшанда натижаларга жиддийроқ қарасак бўлади. Менимча, унга ўз имзосини кўрсата олиши учун вақт зарур. Унга қўллов керак. Ўзи барча мураббийларга ҳам бошида етарлича вақт бериш лозим. Ишончим комилки, Бенитес мавсумнинг иккинчи қисмини муваффақиятли ўтказади".
Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" кеча ўз ҳамшаҳри "Ливерпуль"га 4-1 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Уларнинг кейинги турдаги рақиби "Арсенал" бўлади.