Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Италиядан яна йирик бир можаро иси келмоқда ва масала яна "Ювентус" атрофида

Баҳо:
+ | -

Италиядан яна йирик бир можаро иси келмоқда ва масала яна "Ювентус" атрофида. Воқеалар жамоанинг бугунги вакилларидан ташқари собиқ аъзоларига ҳам таъсир этиши мумкин. Мисол учун - Криштиану Роналдуга!

Икки муҳим савол ва унга жавоблар:

1. Турин прокуратураси Роналдуни нега сўроқ қилишни истаяпти?

2. "Ювентус" яна Б серияга тушириб юбориладими?


1. Турин шаҳри прокуратураси “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сўроқ қилишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда "La Gazette Dello Sport". Тергов 36 ёшли португалияликнинг Турин клуби билан молиявий ҳамкорлиги тафсилотлари билан қизиқмоқда. Аввалроқ ОАВда Италия ҳуқуқ-тартибот идоралари Криштиану Роналду ва "Ювентус" ўртасидаги шартномасининг молиявий тафсилотларини ўрганаётгани, ўтган йили карантин пайтида футболчига молиявий ҳисоботларга киритмасдан тўловларни амалга оширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Клуб вакиллари солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва ноқонуний тўловлар ҳақидаги шубҳаларга ҳеч қандай муносабат билдирмадилар. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ полиция “Ювентус” бош қароргоҳида тергов учун зарур бўлган ҳужжатларни олиб қўйиш учун тинтув ўтказган эди.

Италия матбуотида бу ўринда “Ювентус”да жиддий муаммолар юзага келиши мумкинлиги айтилмоқда.

2. Энди "Ювентус"нинг вазияти бўйича батафсилроқ. Клубнинг ўтган йил учун тақдим этган молиявий ҳисоботлари бир эмас икки тегишли орган эътиборига тушган. Тергов клубдаги юқори лавозимли 6 нафар кишини солиқдан қочиш, шартномаларда нотўғри маълуморларни келтириш каби ишларда гумонлаяпти. Булар "Ювентус" президенти Андреа Аниьели, вице-президент Павел Недвед, собиқ Спорт бўлими раҳбари Фабио Паратичи, амалдаги ва собиқ Молиявий директор Стефано Чератто ҳамда Стефано Бертола ва менежер Марко Ре.

Бундан ташқари, клубнинг ўзи юридик шахс сифатида ҳам терговда ҳисобланади.

Миралем Пьянич ва Артур трансферлари ҳам алоҳида тафтиш қилинмоқда. Ёдингизда бўлса ўша вақтнинг ўзида бу трансфер жуда катта таажжубга сабаб бўлганди. Пьянич 70 млн. евро, Артур 80 млн. еврога сотилган ва бу рақамлар атрофида "қора буҳгалтерия" олиб борилгани айтилмоқда.

Агар жамоага қўйилаётган айбловлар ўз исботини топса енгил ҳолатда жарималар билан қутилиш мумкин. Аммо иш жазонинг энг кескин ҳолатига етиб борса шахсларнинг жавобгарлигидан ташқари "Ювентус"нинг ўзи ҳам Б серияга тушириб юборилиши мумкин. Бунинг юз бериш эҳтимоли паст. Аммо бу Италия...

Кузатамиз... 

Ориф Толипов

Манба: Telegram.me/Orif_Tolipov
Киритилди: 08:10, 03.12.2021.
Ўқилди: 4979 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик