Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ЎФАда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футбол ҳакамлигини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликларни таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Видеоанжуман шаклида ўтказилган йиғилишда ҳудудий ассоциацияларнинг вице-президентлари, инструкторлар, ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этди.

Кун тартибига кўра, дастлаб ҳудудларда ҳакамларни селекция қилиш жараёни таҳлил қилинди. Равшан Эрматов ёш ҳакамларни ўқитиш, уларни катта учрашувларга руҳан тайёрлаш, тизимли равишда савиясини ошириб бориш борасидаги ишларни танқидий таҳлил қилди.

«Савиясиз ҳакамлик футболни ривожланишига тўсиқ бўлишини ҳаммамиз яхши биламиз, ҳамма ўз ишини сидқидилдан бажарса, футболимизни янги босқичга олиб чиқиш учун борини бериб ҳаракат қилса, албатта ўсиш бўлади. Ҳакамлик ҳам бевосита футболимизнинг бир бўлагидир. Шунинг учун янги етишиб чиқаётган ҳакамлар янгича фикрлашлари, футбол қонун-қоидаларини яхши билишлари, жисмоний тайёр бўлишлари, чет тилларини билиши ва ўз олдига юқори мақсад қўйиб, ўз устида доимий ишлаб боришлари шарт», — деди ЎФА биринчи вице-президенти.

Ҳар бир соҳада бўлганидек, ҳакамликда ҳам бугунги куннинг талаби — ишга масъулият ва профессионаллик билан ёндашиш, замонавий билимларни эгаллашда шижоатли бўлиш керак эканлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, юртимизда йилдан йилга мусобақалар кўпайиб, ўйинлар сони ортиб бораётгани ёш ҳакамларга тажрибасини орттириш учун яхши имконият бериши, ҳар бир учрашувга билимли ва савияси юқори ҳакамларни тайёрлаш зарурлиги айтилди. Бу борада жойлардаги ҳакамларни селекция қилиш тизимини қайта ишлаб чиқиш биринчи галдаги вазифа эканлиги қайд этилиб, ҳакамлар етиштириб беришда оқсаётган ҳамда ишга режа ва таҳлил билан ёндашмаётган ҳудудлар танқид остига олинди.

Шунингдек, маҳорат мактабларини битираётган, бироқ футболчи бўлолмаган ёшларимизни профессионал ҳакам, ёки мураббийликка йўналтириш бойича ҳудудий вакилларга вазифалар белгиланди.

Йиғилишда ҳакамликни юқори даражада олиб чиқиш борасида махсус семинарлар ва курсларни давомли ўтказиб бориш, ҳар битта ҳудудда аёллар ҳакамлигини ривожлантириш ҳамда ёш ҳакамларни саралаб олишни кўпайтириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:14, 03.12.2021.
Ўқилди: 1352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.